logo
Orqaga qaytish

«GM Powertrain Uzbekistan»: амалиётда инновацион ғоялар

12.06.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги  Давлат бошқаруви академияси  қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг бир гуруҳ тингловчилари «GM Powertrain Uzbekistan» заводига  ташриф буюришди. Институт ўқитувчилари ва тингловчилардан иборат ушбу жамоа завод фаолияти ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этилаётган инновацион технологиялар билан танишишди. 


Меҳмонлар заводдаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб чиқишгандан сўнг «Корхонанинг инновацион стратегияси»  мавзусида семинар ўтказилди. «GM Powertrain Uzbekistan» заводининг ёшлар қўмитаси раҳбари Азизбек Абрахматов меҳмонларга ишчиларнинг инновацион ғояларини амалиётга тадбиқ этиш бўйича Кайзен тизими заводда қандай йўлга қўйилгани ҳақида гапириб берди. Шунингдек, «GM Powertrain Uzbekistan» заводида энг яхши ғоя танлови мунтазам ўтказиб келинаётгани, натижада эса ҳар ойда  ишчиларнинг 10-15 та ишланмалари амалиётга жорий этилаётгани ҳам таъкидланди.


«Ўзавтосаноат» ахборот хизмати

Boshqa yangiliklar

tepaga