logo
Orqaga qaytish

GM Uzbekistan бепул шартларда маҳаллийлаштириладиган эҳтиёт қисмлар синов лабораториясини ишга туширди

19.07.2018

Автомобиль эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш истагини билдирган маҳаллий тадбиркорларга қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида «GM Uzbekistan» АЖ томонидан Марказий синов-ўлчов лабораторияси ишга туширилди. Унда тадбиркорлар ўзлари маҳаллийлаштириш истагини билдираётган маҳсулотни бепул синов ва сертификациядан ўтказиш имконига эга бўладилар.

Юқори аниқлик ва ишончли замонавий ускуналар билан жиҳозланган лабораторияда «Ўзстандарт» агентлиги ва бошқа ихтисослашган муассасаларда ўқув курсини ўтаган юқори малакали ходимлар фаолият юритишади.

Лабораторияда эҳтиёт қисмларнинг ёруғликка, занглашга, чиришга, ҳар қандай об-ҳаво шароитига, шикастланиш ҳамда сиқилишга чидамлилигини синовдан ўтказиш учун барча замонавий ускуналар мавжуд.

Лаборатория қошида маҳаллийлаштирилган эҳтиёт қисмларни синовдан ўтказиш масалалари бўйича барча зарурий маълумотларни тақдим этадиган Ахборот–ресурс Маркази ишга туширилган бўлиб, унда тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоб берилади.

Лаборатория «Ўзстандарт» агентлиги томонидан 2020 йил муддатгача аккредитациядан ўтказилган ҳамда TURKAK Туркия халқаро сертификатлаштириш органи томонидан тақдим этилган ISO/IEC 17025:2007 сертификатига эга.

 

                                                                                                                «Ўзавтосаноат» АЖ ахборот хизмати

Boshqa yangiliklar

tepaga