logo
Orqaga qaytish

«MAN Auto-Uzbekistan» «Тошшаҳартрансхизмат»га 50 дона катта сиғимли автобус топширди

29.12.2017

27 декабрь куни Самарқандда «JV MAN Auto-Uzbekistan» ҚК томонидан сиқилган табиий газда (СТГ) ҳаракатланувчи катта сиғимли 50 дона MAN A22 CNG автобуслари «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга тантанали равишда топширилди.

Газ двигателида ҳаракатланувчи мазкур автобуслар «JV MAN Auto-Uzbekistan» қўшма корхонасида ишлаб чиқарилади.

Сиқилган табиий газда ҳаракатланувчи, узунлиги 12 метр бўлган MAN A22 CNG катта сиғимли автобуси MAN шассиси негизида ишлаб чиқарилади, унинг алюминийдан ишланган енгил кузови йўл қопламасига нисбатан оғирлигини камайтириб, унинг фойдаланиш муддатини узайтиришга хизмат қилади. Кузовнинг кенг ва шинамлиги, ўриндиқларнинг турлича жойлашуви 90 нафаргача йўловчи ташиш учун етарлича жой таъминлайди.

Унга ўрнатилган E2876 двигатели мукамаллаштирилган экологик тоза автомобиль стандартларига мос (EEV), қувватни 310 о.к. етказади (228 кВт) ҳамда бир марта тўлиқ ёқилғи қуйилганда 380 км.гача йўл заҳирасини таъминлайди.

Таъкидлаш ўринлики, янги сиқилган табиий газ технологияси ёқилғига бўлган ҳаражатни анъанавий ёқилғидан фойдаланадиган автобусларга нисбатан 30-35 фоизга камайтиради.

Ўзини яхши тавсия қилган MANдаги сиқилган табиий газ двигатель технологияси ҳамда енгил алюмин кузови эвазига автобус ҳам фойдаланиш, ҳам тежамкорлик ҳамда экологик тозалик каби афзалликларга эга.

Сиқилган табиий газда ҳаракатланадиган MAN A22 CNG автобусларида қурум ажралиш миқдори 8 мартага кам, дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган автобусларга нисбатан NO2 (диоксид азот) ажралиши 2,4 мартага кам.

Компания мазкур автобуслардан бевосита фойдаланадиган йўловчилар учун ҳам қайғуради. Уларнинг қулайлиги ва хавфсизлиги учун ушбу автобуслар бошқариладиган пневматик илгак, йўналиш турғунлиги электрон тизими, ҳаракатнинг равонлигини назорат қилиш электрон тизими, шунингдек транспорт ҳарорат тизими опциялари, аппарель ва бошқалар билан жиҳозланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ уч йил давомида пойтахт автобус паркларини 350 дона катта сиғимли «MAN» русумидаги автобуслар билан таъминланиши белгиланган, унга кўра, 2017 йилда 50 дона, 2018 йилда 110 дона, 2019 йилда 190 дона автобус етказиб берилиши кўзда тутилган.

Шунингдек автобусларнинг узлуксиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобус паркларида «MAN» русумли автобусларга хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилиши ҳам режалаштирилган.

Boshqa yangiliklar

tepaga