logo
Orqaga qaytish

Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive Жиззах политехника институти билан меморандум имзолади

11.05.2018

Автосаноат соҳасида малакали кадрлар тайёрлашни янада юқори босқичга олиб чиқиш мақсадида юртимизда бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан 2018 йилнинг 3 май куни юртимизнинг Жиззах вилоятидаги Жиззах политехника институти ректори Алишер Усманкулов ҳамда “UZBEKISTAN PEUGEOT CITROEN AUTOMOTIVE” МЧЖ ҚК бошқарув директори Эркинжон Юнусов томонидан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур Меморандумнинг асосий мақсади қилиб Жиззах политехника институти талабаларини инновацион технологик ўқув дастурларда ўқишларини ташкил этишда кумаклашиш ҳамда жахоннинг енг сўнгги замонавий ускуналарида ўқув амалиётларини ўташ имкониятини яратишдир.
Бундан ташқари томонлар турли технологик тажрибалар алмашиш мақсадида. ишчи алоқаларни ўрнатишда, шунингдек сермаҳсул ҳамкорлик ва биргаликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун шароит яратишга кўмаклашиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 16 май куни «Ўзавтосаноат» АЖ ҳамда «Peugeot Citroen Automobiles S.А» (Франция) компанияси ўртасида масъулияти чекланган жамият шаклида, устав жамғармаси, эквиваленти 29,3 млн евро миқдоридаги «Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive» қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланган.

 

Boshqa yangiliklar

tepaga