logo

Yangiliklar va tadbirlar

30.04.2018

“Ҳорижий давлатлар билан ҳамкорлик” лойиҳалари


“Ўзавтосаноат” АЖ ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши томонидан ташкил этилган, Жанубий Корея давлатининг бир қатор йирик корхоналари билан ҳамкорликда инвесторларни жалб қилиш, ёшлар учун иш ўрнини яратиш ҳамда кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш мақсадида "Ўзавтосаноат" АЖ бошқарув раиси иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Ушрашув давомида газ мосламаларини ўрнатиш ва тегишли ускуналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича музокаралар олиб борилди. Корея томонидан музокара якунида инветиция киритиш бўйича ишчи гуруҳ тузиб тўлиқ ўрганиб чиқиш ва ҳамкорликда иш йўлга қўйилишига келишиб олинди. 

 

 

“Ёшларимиз учун кутубхоналарда бадиий адабиётлар” бойитилмоқда


“Уз Донг Жу Пэинт Ко” қўшма корхонасида ишчи-ходимларнинг китобхонлик маданиятини ошириш ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини уйғотиш ва китоблар билан кутубхонани бойитиш мақсадида янги китоблар харид қилинди. Яъни 32 турдаги жами 199 дона бадиий, шеърий ва бошқа йўналишлардаги ўзбек ва жахон адабиётлар келтирилди. 70 дона китоб корхона кутубхонасига жойлаширилди, 129 дона китоблар эса турли байрам тадбирлари, муҳим саналар ва танловларда фаол иштирок этган ходимларни маънавий рағбатлантириш ва совға тариқасида тарқатиш учун ажратилди. 

 

 

28.04.2018

“Ижтимоий ҳимоя”


"Уз-ДонгЖуПэинтКо" МЧЖ томонидан Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ва ҳолидан хабар олиш максадида корхона бош директори У.Азимов, корхонанинг БТ етакчиси Ш.Мадаминжанов, корхонанинг БТ координатори (Маънавий-маърифий ишлар) К.Абдувалиева ва Қ.Зухриддиновлар иштирокида Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Бозорбоши МФЙ, Умаров кўчаси 6 уй, 2-хонадонда истиқомат қилувчи ногирон ва якка ёлғиз фуқаро Раънохон Норқўзиевани моддий-маънавий қўллаб қувватлаш, ижтимоий кўмак бериш ва ҳолидан хабар олиш мақсадида хонадонига ташриф буюрдилар ва самимий сухбат курдилар. Учрашув якунида озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Уз-ДонгЖуПэинтКо” қўшма корхонаси бошланғич ташкилоти томонидан Меҳрибонлик, ногиронлик ва қариялар уйларига ҳамда ижтимоий ёрдамга муҳтожларга “Автосаноат ёшлари кўмаги” акцияси доирасида Андижон вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли 13-ақли заиф болалар учун 10 дона дам олиш скамейкалари корхонанинг Коммунал хизмат кўрсатиш ва сервис бўлимида тайёрланиб, корхона томонидан ҳомийлик ёрдами асосида мактаб интернатига етказиб берилди. Бундан ташқари корхона ишчисига (ёниб кетган) уйини тиклашда ёшлар томонидан амалий ёрдам ҳамда қурилиш материаллари ҳарид қилиб берилди.


 

 

"Меҳнат ҳуқуқи" бўйича ўқув семинар

 

Мамлакатимизда ҳуқуқий давлатчиликни шакллантириш, ҳокимият билан фуқаролик жамияти ўртасидаги муносабатларни оқилона ташкил этиш, умуман, жамият ҳаётининг барча жаб­ҳаларини модернизация қилиш, ушбу йўналишдаги ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилишининг муҳим гарови бу — фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти, саводхонлиги юксак бўлиши билан бевосита боғлиқдир. Шу мақсадда "UZAUTOTRAILER" МЧЖ ёшларнинг меҳнат фаолиятини олиб бориш жараёнидаги ҳуқуқлари бўйича билимларини ошириш мақсадида "Меҳнат ҳуқуқи" бўйича ўқув семинарини ташкил этилди. 


 

“Биринчилардан бўлинг. Ўзингиздан бошланг” эко-акцияси


“ДжиЭм Ўзбекистон” АЖ томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Биринчилардан бўлинг. Ўзингиздан бошланг” шиори остида экологик тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда корхона ходимлар ҳамда ёшлари фаол иштирок этган ҳолда 6 тонна чиқинди маҳсулотлари йиғиб олинди. Бу жараённи оммавий ахборот воситалари ҳаммани акцияга жалб этиш мақсадида телевидения орқали ёритиб борилди. Умид қиламизки кейинги бундай тадбирларда Сиз ҳам фаол иштирок этасиз.  

 

 

27.04.2018

Академик ва олимлар билан учрашув

"Самарканд автомобил заводи" МЧЖда Ўзбекистон Республикаси Президентинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Б.Т.Эшкуватов, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази академиклари ва муҳбир аъзолари хамда республиканинг етакчи олимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Ёшлар академик ва олимлар билан суҳбат жараёнида илм-фандаги янгиликлар ва яратилаётган имкониятлар орқали ёшларни ўз устида ишлашга чақиришди.


 

 

“Ёшлар туризми”

 

"AVTOOYNA" МЧЖ "Ёшлар иттифоқи" бошланғич ташкилоти кординаторларининг таклифи билан Ватанимизнинг бой тарихимиз ва маданий меросини корхонамиз ёшларига тарғиб қилиш мақсадида Фарғона вилояти Қўқон шахрига туризм ташкил этилди. Тарихимизда Қўқон Хонлигига қарашли бўлган " Худоёрхон ўрдаси" Музейи, Норбўтабек мадрасаси ва Қўқон маданияти тарихи давлат музейи АМАЛИЙ САНЪТ музейларига саёхат қилинди. Саёхатга корхонамизнинг 24 нафар ёш ишчилари ва уларнинг ишлари бўйича устозлари қатнашдилар. 


 

26.04.2018

“Ёшлар учун маданий ҳордиқ” 


“Уз-ДонгЖуПэинтКо” кушма корхонаси ишчи-ходимларини маданий ҳордиқ чиқаришларини ташкиллаштириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида, 2018 йил 27 апрель куни Андижон шаҳридаги З.М.Бобур номидаги мусиқали драма театрида корхона ходимлари учун Ўзбекистонда хизмат
кўрсатган артист Мухтасар Юлдашева сахналаштирган “Ақлдан озиш ҳеч гап эмас” номли қизиқарли комедия театр намойиш этилди. Ундаги асосий ғоя эр хотин ўртасидаги муносабатлар, хажвий воқеаларни ташкил этади. Театрга 150 нафар ходимлар жалб этилди. Билетлар корхона томонидан бепул ташкил этилди.



“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви


 “Уз-ДонгЖуПэинтКо” кушма корхонасида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида ўтказилган давлат раҳбарлари ўртасидаги музокаралар, мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойларига ташрифларини мазмун-моҳиятини англаш, ходимларга етказиш мақсадида цехларда давра суҳбатлари ўтказилди. 

 

 

 


tepaga