logo

Yangiliklar va tadbirlar

24.04.2018

Муваффақиятга эришиш сирлари


Ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ҳамда касбига бўлган қизиқишини ошириш мақсадида малака ошириш курслари ташкил этилмоқда. Яъни, Ёшлар иттифоқининг Бошланғич ташкилотларда ишни тўғри ташкил этиш ва амалий кўникмаларини янада ошириш мақсадида Тошкент шаҳар Турин политехника университетида 16-23 май кунлари малака ошириш курслари ташкил этилди. Ушбу тадбирда "Uz-SaeMyung Сo" қўшма корхонасининг етакчиси М.Хамидов фаол иштирок этиб, тегишли сертификатга эга бўлди.   


 

23.04.2018

"Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик" мавзусида давра суҳбати


Юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи ва кенг дунёқарашга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, диний эстремизм ва халқаро терроризм, миллатчилик каби таҳдидларга қарши ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш мақсадида “ДжиЭм Ўзбекистон” АЖ Хоразм филиалида “Сулаймон Боқир Ғани” масжиди имом-ҳатиби ҳамда Хазорасп тумани ёшлар иттифоқи, Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа мутасадди ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида давра сухбати ўтказилди.



 

21.04.2018

Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гаровидир


"Uz DongJu Paint Kompani" қўшма корхонаси ёшлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спорт мусобақалари орқали ёшларни бирлаштириш мақсадида 21 апрел 15 май кунлари давомида спортнинг футбол ҳамда стол теннислари бўйича турнирлар режалаштирилган. Бугун, яъни 21 апрел куни мазкур мусобақаларга старт берилди. Унда корхоналарнинг 150 нафарга яқин ёшлари иштирок этди. Ушбу мусобақалар ҳар ҳафтанинг шанба кунига доимий равишда белгилаб олинди. 



 

20.04.2018

“Биз чекишга каршимиз” акцияси


“UZ CHASIS" қўшма корхонаси томонидан бугунги кундан эътиборан «Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз» шиори остида чекишга қарши кун деб белгиланди. Ушбу тадбир бундан буён ҳар ҳафтанинг жума кунида ўтказилиши белгилаб олинди. Шунингдек ёшларга ходимларининг зарарли одатлардан сакланиши ва бу билан атрофдагиларга ўрнак бўла олиши хакида тушунтирилди. 


 

 

19.04.2018

“Коррупция - бу жиноятдир” мавзусида учрашув


2018 йил 19 апрел куни “"UZ CHASIS" қўшма корхонасининг бошланғич ташкилоти етакчиси томонидан учрашув ташкил этилди. “Коррупцияга қарши курашиш” шунингдек,  “Ўзбекистонда диний бағрикенглик илдизлари” “Диний экстремистик ташкилотлар томонидан диний бағрикенглик тамойилларининг бузилиши” каби мавзуларда маърузалар қилинди. Ёшларга коррупцияга қарши юришини, жиноятчиликнинг олдини олишни ҳамда диншунослик соҳасидаги билимларини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи ва кенг дунёқарашга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, диний эстремизм ва халқаро терроризм, миллатчилик каби таҳдидларга қарши ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Ушбу учрашувда вилоят ички ишлар бошқармаси масъул ходими ва корхонанинг раҳбарлари иштирокида ўтказилди. 

 

18.04.2018

“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви


“Uzsungwoo” қўшма корхонасининг бошланғич ташкилот етакчиси Н.Гофуров ташаббуси билан корхона раҳбари ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Мулоқот жараёнида ёшлар ўзларининг муаммолари ҳамда истиқболдаги режалари билан ўртоқлашишиди. Корхона раҳбари томонидан кўтарилган муаммолардан келиб чиқиб, мутасадди раҳбарларга ечими топшириқлар берилди. Шунингдек, ёшлар масаласи доими биринчи навбатда қаратиладиган масала бўлиши лозимлиги таъкидланди.

 

16.04.2018

Муваффақиятга эришиш сирлари

Ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида Андижон вилоятидаги олий таълим муассасаларининг автомобилсозлик соҳаси бўйича битирувчи ёшлар учун касбига бўлган қизиқишини ошириш ва уларда касбидаги интилувчанлик шаштини кўтариш мақсадида учрашув ташкил этилди.  Ушрашув "Uz ERAE Climate Control" МЧЖ бошланғич ташкилот етакчиси Ш.Маматов томонидан "Муваффақиятга эришиш сирлари" йўналишида ўтказилди. Унда ёшлар фаол иштирок этиб, ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита танишишди ва ёшларни қизиқтирган барча саволларига жавоблар берилди. 


 

14.04.2018

“Терроризм ва диний экстремизм – давр муаммоси” мавзусида очиқ мулоқот

Ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда “Терроризм ва диний экстремизм – давр муаммоси” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Ушбу тадбир “ДжиЭм Ўзбекистон” АЖ ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан жорий йилнинг 14 апрел куни “ДжиЭм Ўзбекистон” АЖ мажлислар залида бўлиб ўтди. Унда Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси ходими, “Жасорат” медали соҳиби Ф.Урунов ҳамда корхонанинг Хавфсизлик масалалари бўйича бош директор ўринбосари У.Ғойибовлар раислигида ўтказилди. Очиқ мулоқотда корхонанинг бошқарма, бўлим, ишлаб-чиқариш цехларининг ёш ишчи-ходимлари қатнашди. Очиқ мулоқот давомида мавзуга алоқадор маълумотлар кенг ва атрофлича мухокама қилинди. Хужжатли филмлар намойиш этилди. Иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этдилар ва қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

 

 

 

13.04.2018

“Ёшлар ўртасида диний экстримизм ва терроризмга қарши мафкурани шакллантириш ҳамда жиноятчилки ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати

 

Жорий йилнинг 13 апрел куни “UzDongYangCo” қўшма корхонаси томонидан “Ёшлар ўртасида диний экстримизм ва терроризмга қарши мафкурани шакллантириш ҳамда жиноятчилки ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Андижон шаҳар ҳуқуқни муҳофази қилиш органлари, “Хон ота” жоъме масжиди имом хатиби иштирок этди. Очиқ мулоқот давомида мавзуга алоқадор маълумотлар кенг ва атрофлича мухокама қилинди. Хужжатли филмлар намойиш этилди. Иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этдилар ва қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.


 

12.04.2018

Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги кенг нишонланди

 

9 апрель куни Ўзбекистонда буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги кенг нишонланади. Жумладан, 2018 йил 12 апрел куни Амир Темур бобомизнинг ёдга олиш ҳамда ҳаётифий фаолиятини янада яқиндан ўрганиш мақсадида "JV MAN AUTO-UZBEKISTAN" МЧЖ қўшма корхонаси томонидан фаол ёшлар учун Гўри Амир мақбарасига саёхат уюштирилди.


 

10.04.2018

"Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик" мавзусида давра суҳбати


Юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи ва кенг дунёқарашга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, диний эстремизм ва халқаро терроризм, миллатчилик каби таҳдидларга қарши ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 10 апрел куни “ДжиЭм Ўзбекистон” АЖ мажлислар залида Асака тумани “Сиддиқхожи” масжиди имом-ҳатиби Зохидов Мухаммадали Шаробидинович иштирокида давра сухбати ўтказилди. 


 

 

06.04.2018

Спорт мусобақалари


"AVTOOYNA" МЧЖ етакчисининг ташаббуси билан “Хотира ва қадрлаш куни”га Корхонадаги ёшларни спорт мусобақаси орқали бирлаштириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 10 та футбол жамоасини шакллантирган холда қуръа ташланди. Гуруҳ ва финалгача саралаш босқичлари 4-6 апрел кунлари бўлиб ўтди. Финал босқичи 2018 йил 8 май куни бўлиб ўтади. 

 

 

05.04.2018

«Юксак маънавиятли ёшлар-юрт таянчи» мавзусида давра сухбати


Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик ва ён-атрофдаги воқеаларга нисбатан дахлдорлик туйғусини янада шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 5 апрел куни “ДжиЭм Ўзбекистон” АЖ мажлислар залида Андижон давлат университети психологи Мухтаров Отабек Шухратжанович иштирокида давра сухбати ўтказилди.Интерактив усуллардан фойдаланган ҳолда ташкил этилган мазкур тадбир корхона ёшларида катта қизиқиш уйғотди ва ўз фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этдилар. Мавзуга алоқадор соҳада юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида билимларини ошириш билан бирга ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.



03.04.2018

Муваффақиятга эришиш сирлари


Ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида Самарқанд вилоятидаги олий таълим муассасаларининг автомобилсозлик соҳаси бўйича битирувчи ёшлар учун касбига бўлган қизиқишини ошириш ва уларда касбидаги интилувчанлик шаштини кўтариш мақсадида учрашув ташкил этилди.  Ушрашув "SAMARQAND AVTOMOBIL ZAVODI" МЧЖ бошланғич ташкилот етакчиси Х.Сантиров томонидан "Муваффақиятга эришиш сирлари" йўналишида ўтказилди. Унда ёшлар фаол иштирок этиб, ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита танишишди ва ёшларни қизиқтирган барча саволларига жавоблар берилди. 



tepaga