logo
Orqaga qaytish

Бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш таклиф этилмоқда

06.06.2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиумининг 2018 йил 22-майдаги  йиғилиши баённомасининг 2-банди ижросини таъминлаш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларнинг тан нархини арзонлаштириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш мақсадида “Ўзавтосаноат” АЖ юртимиздаги маҳаллий корхоналарга ишлаб чиқаришни ўзлаштириш таклиф этилган, шу кунгача импорт қилиб келинаётган бутловчи қисмлар кўргазмасини  ўтказади.

Кўргазма жорий йилнинг 11 июнь куни соат 10:00 да Ўзавтосаноат” АЖ биносида  ўтказилади.  (Манзил:  Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур кўчаси 13-уй)

Шу муносабат билан   юртимизда  ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, тадбиркорлик фаолияти билан  шуғулланаётган ва ўз бизнесини янада кенгайтиришни истаётган юртдошларимизни  мазкур кўргазмага таклиф этамиз.

Кўргазмани ўтказиш масалалари бўйича М. Миркомиловага мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Эл. почта: Mahbuba.Mirkomilova@uzavtosanoat.uz. Тел: +99871 232 34 71

Boshqa yangiliklar

tepaga