logo
Orqaga qaytish

Ёзги таътил мароқли ўтмоқда

26.06.2018

Келажак вориси бўлган  болажонларнинг  соғлом вояга етишлари, кенг дунёқарашга эга ҳур фикрли инсон  сифатида шаклланишлари учун   мамлакатимизда қулай шарт-шароитлар яратиб беришга алоҳида  эътибор қаратилмоқда.  Бу борадаги  ишлар кўламини болажонларнинг  ёзги таътилни мароқли ўтказишлари учун  юртимизда кўплаб спорт соғломлаштириш оромгоҳлари фаолият кўрсатаётганидан ҳам билиш мумкин.  Улар орасида  «Сокол»  спорт-соғломлаштириш оромгоҳининг алоҳида ўрни бор. Иккинчи гуруҳда республикамизнинг турли ҳудудларидан оромгоҳга дам олиш учун келган  800 нафарга яқин 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўғил-қизлар бу ердаги  расм чизиш, оригами,  бисер тўқиш,  рақс тўгаракларида  ўз маҳоратларини ошириш билан бирга спортнинг сузиш, футбол,  волейбол,  теннис, бадиий гимнастика каби турлари бўйича ҳам машғулотлар ўтишди.   Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, «Ўзавтосаноат» АЖ га қарашли ушбу оромгоҳда бу йилги  таътил мавсумида  4000 нафардан ортиқ болажонларнинг ҳордиқ чиқаришлари кўзда тутилган.

 

«Ўзавтосаноат» АЖ ахборот хизмати

 

Boshqa yangiliklar

tepaga