logo

Компаниянинг ёшлар масалалари бўйича устувор вазифалари

"Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти тизимининг 2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

 

I. Юксак маънавиятли, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқарашга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш:

  • Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик ва ён-атрофдаги воқеаларга нисбатан дахлдорлик туйғусини янада шакллантириш мақсадида "Юксак маънавиятли ёшлар — юрт таянчи" мавзусида давра суҳбатларини ташкил этиш;
  • Юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи ва кенг дунёқарашга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, диний эстремизм ва халқаро терроризм, миллатчилик каби таҳдидларга қарши ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш мақсадида "Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик" мавзусида кенгайтирилган учрашув ташкил этиш;
  • Ёшларда мавкуравий иммунитетни шакллантириш мақсадида "Терроризм ва диний экстремизм - давр муаммоси" мавзусида маънавий-маърифий учрашувлар ташкил этиш;
  • Мамлакатимизнинг бой тарихи ва маданий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш, фойдали иш коэффицентини ошириш мақсадида "Ёшлар туризми"ни ташкил этиш.

II. Демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ёшлар фаоллигини ошириш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ривожлантириш:

  • Ҳуқуқий таълим ва тарбия тизимини такомиллаштириш, мамлакат қонунлари ва унда ўрнатилган ҳуқуқий жараёнга нисбатан барчани  бирдек ҳурмат билан муносабатда бўлишини таъминлаш мақсадида "Юксак ҳуқуқий маданият — фуқаролик жамиятининг асоси" мавзусида учрашув ташкил этиш
  • Демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳатларда ёшлар фаоллигини ошириш мақсадида "Заковат" клубларини ташкил этиш
  • Тизимдаги фаол ёшларни "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи"нинг пресс клубига ташрифини ташкил этиш.

III. Ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш:

Корхоналардаги Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти  етакчилари учун иш фаолиятида зарур бўладиган меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш мақсадида "Ўзавтосаноат соҳасида Ёшлар иттифоқи фаолиятини юритиш" қўлланмасини чоп этиш;

  • Ёшларнинг автомобилсозлик соҳасида касбига бўлган қизиқишини ошириш ва уларда касбидаги интилувчанлик шаштини кўтариш мақсадида "Муваффақиятга эришиш сирлари" йўналишида мастер-класс учрашувларини ташкил этиш;
  • Ишга қабул қилинган ёш ходимларни иш муҳитига мослашиб кетишларига кўмаклашиш мақсадида "Устоз-шогирд" тизимини янада такомиллаштириш;
  • "Узавтосаноат" АЖ тизимидаги корхоналарда ишловчи 32 нафар ёш ишчиларни "ДжиЭм Ўзбекистон" АЖга экскурсиясини ташкил этиш ва ишлаб чиқариш линияси макетида SWE тренингларини ташкил этиш;
  • Корхоналарда чет тили, сифат, ёш робототехниклар тўгараклари фаолиятини ташкил этиш;
  • Ёшларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб қувватлаш мақсадида соҳа йўналиши бўйича даражасини ошириш мақсадида ёшларни малака оширишга жалб этиш.

IV. Ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларда ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш маданиятини юксалтириш: 

  • Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида "Ҳар бир инсон ўқиши зарур бўлган 100 та китоб" чорлов акциясини ташкил этиш;
  • "Ўқилган китоб-бойлик" мавзусида кичик кўрик танловлар ташкил этиш ҳамда ғолиб бўлган ёшларни рағбатлантириш;
  • Корхоналардаги ёшларни замонавий ахборот технологиялари воситалари билан таъминлаш ҳамда у орқали китобхонликни тарғиб этиш мақсадида "Bookreader" ҳарид қилиш;
  • Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг нашрлари бўлган “Ёшлар овози” “Молодёжь Узбекистана” газеталарига обунасини ташкил этиш.
  • Жамиятнинг расмий веб-саҳифасида “Ёшлар сиёсати” рукнини ташкил этиш орқали ташкилотнинг ёшлар масалалари доирасида амалга ошираётган ишларини мунтазам ёритиб бориш. Жамиятнинг веб-сайтида “Ёшлар сиёсати” рукнини яратиш.

V. Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини ва оила муқаддаслиги ғояларини кенг тарғиб қилиш, эрта турмуш қуриш ва ёш оилалар ажралишининг олдини олишга қаратилган самарали тадбирларни ташкил этиш:

  • Инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари оила бағрида шаклланишини ёшларга тушунтириш мақсадида "Оила муқаддас қўрғон" мавзусида учрашувлар ташкил этиш;
  • Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида "Биз ёмон иллатлардан йироқдамиз" профилактика тадбирларини амалга ошириш;
  • Экологик муҳитни яхшилаш ва табиатга етказиладиган зарарларни камайтириш мақсадида "Яшил худуд" экочорлов акцияни ташкил этиш;
  • Бадантарбия спорти билан шуғулланиш соғлом турмушнинг муҳим мезонидир. Шу муносабат билан "Эрталабки бадантарбия машқлари" плакатларини чоп этиш ҳамда тизимда ишловчиларга тарқатиш;
  • Тизимида фаолият юритаётган ёш мутахассисларни тиббий кўрикдан ўтказиш.

 VI. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ижодий тўгараклар ва ҳорижий тилларни ўрганишга кенг жалб этиш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятларини рўёбга чиқаришига кўмаклашиш:

  • Ёшларни спортга кенг жалб этиш мақсадида "Ўзавтосаноат кубоги" мини футбол мусобақасини ташкил этиш. Шунингдек бошқа спорт турлари бўйича ҳам мусобақаларни ташкил этиш;
  • Тизимда ишлаётган ходимларни маданий хордиқ олишлари учун концерт, театр ва киноларга ташриф буюришлари учун керакли шароитларни яратиш;
  • Чет тилига бўлган қизиқишларни ошириш мақсадида "Еnglish conversation" ташкил этиш;
  • Корхоналарнинг ташкил топган куни муносабати билан "Корхонам-менинг фахрим" мавзусида кўрик-танловлар ташкил этиш;
  • Мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция ва ишончга эга ёшларни тарбиялаш, ёшларнинг илмий-техник, ижодий, интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш йўналишида "Инновацион марказ" ташкил этиш;
  • Ёшларнинг замонавий техника ва технологияларга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Инновацион ғоялар" танловини ташкил этиш.

VII. Ёш оилалар, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш: 

  • Корхоналарда ишловчи фаол ёшлар билан ҳамкорликда "Автосаноат" соҳасида ишлаб нафақага чиққан ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг холидан ҳабар олиш;
  • "Меҳрибонлик ва қариялар уйи"га "Ўзавтосаноат" ёшларининг кўмаги акциясини ташкил этиш;
  • Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳатларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тўлақонли тушунтириш мақсадида "Раҳбар ва ёшлар" учрашувини ташкил этиш.

VIII. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ҳамда сифатли профилактика ишларини ташкил этиш: 

  • Корхоналарда ҳар ойнинг охирги пайшанба куни қисқа метражли ҳужжатли фильмлар намойиши ҳамда давра суҳбатларини ташкил этиш;
  • Ёшларнинг ҳуқуқий билимдонлигини ошириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида "Конституция-бахтимиз қомуси" тарғибот ишларини ташкил этиш;
  • Ёшларнинг меҳнат фаолиятини олиб бориш жараёнидаги ҳуқуқлари бўйича билимларини ошириш мақсадида "Меҳнат ҳуқуқи" семинарларини ташкил этиш.

 

IX. Ёш раҳбар кадрларни тарбиялаш, заҳирасини яратиш ва уларни давлат ва хўжалик бошқарув органларининг масъул лавозимларига тавсия этиш: 

  • Корхоналарда "Илғор ёшлар стенди"ни ташкил этиш ҳамда "Ўзавтосаноат" АЖтида "Энг илғор ёшларнинг стенди"ни ташкил этиш;
  • Фидойи ёш раҳбар кадрлар заҳирасини шакллантириш мақса­дида Давлат бошқаруви академиясида ўқиш истаги бор ёшлар рўйхатини шакллантириш;
  • Ўрта махсус маълумотли фаол ёшларни олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда қабул қилиш бўйича тизимда ишлаётган ўрта махсус маълумотли фаол ёшлар рўйҳатини шакллантириш;
  • "Ўзавтосаноат" АЖ тизимидаги корхоналарнинг бошланғич ташкилот етакчиларини юқори лавозимларга захирага киритилишини таъминлаш.

X. Ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, хорижий мамлакатларда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш:

  • Хорижий давлатлар билан ҳамкорликда "Ўзавтосаноат" АЖ тизимида корхоналар ташкил этиш ҳамда ёшларни ишга қабул қилишни ташкил этиш;
  • Хорижий давлатларда таҳсил олган ҳамда ўз соҳаси бўйича малака оширган ёшларни Ўзбекистондаги корхоналарга жалб этиш;
  • Хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш мақсадида ёш ва умидли кадрларни хорижга малака оширишга юбориш

III. Ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш:

Корхоналардаги Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти  етакчилари учун иш фаолиятида зарур бўладиган меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш мақсадида "Ўзавтосаноат соҳасида Ёшлар иттифоқи фаолиятини юритиш" қўлланмасини чоп этиш;

Ёшларнинг автомобилсозлик соҳасида касбига бўлган қизиқишини ошириш ва уларда касбидаги интилувчанлик шаштини кўтариш мақсадида "Муваффақиятга эришиш сирлари" йўналишида мастер-класс учрашувларини ташкил этиш;

Ишга қабул қилинган ёш ходимларни иш муҳитига мослашиб кетишларига кўмаклашиш мақсадида "Устоз-шогирд" тизимини янада такомиллаштириш;

"Узавтосаноат" АЖ тизимидаги корхоналарда ишловчи 32 нафар ёш ишчиларни "ДжиЭм Ўзбекистон" АЖга экскурсиясини ташкил этиш ва ишлаб чиқариш линияси макетида SWE тренингларини ташкил этиш;

Корхоналарда чет тили, сифат, ёш робототехниклар тўгараклари фаолиятини ташкил этиш;

Ёшларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб қувватлаш мақсадида соҳа йўналиши бўйича даражасини ошириш мақсадида ёшларни малака оширишга жалб этиш. 

IV. Ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларда ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш маданиятини юксалтириш: 

Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида "Ҳар бир инсон ўқиши зарур бўлган 100 та китоб" чорлов акциясини ташкил этиш;

"Ўқилган китоб-бойлик" мавзусида кичик кўрик танловлар ташкил этиш ҳамда ғолиб бўлган ёшларни рағбатлантириш;

Корхоналардаги ёшларни замонавий ахборот технологиялари воситалари билан таъминлаш ҳамда у орқали китобхонликни тарғиб этиш мақсадида "Bookreader" ҳарид қилиш;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг нашрлари бўлган “Ёшлар овози” “Молодёжь Узбекистана” газеталарига обунасини ташкил этиш.

Жамиятнинг расмий веб-саҳифасида “Ёшлар сиёсати” рукнини ташкил этиш орқали ташкилотнинг ёшлар масалалари доирасида амалга ошираётган ишларини мунтазам ёритиб бориш. Жамиятнинг веб-сайтида “Ёшлар сиёсати” рукнини яратиш.

 

tepaga