logo
Orqaga qaytish

«Марафон-2018»: Куч – бирликда!

15.05.2018

Бу йил ҳам баҳор фаслининг сўнгги ойида Тошкент вилоятининг сўлим ва хушманзара табиати билан алоҳида ажралиб турадиган  Бўстонлиқ туманидаги  «Сокол» спорт соғломлаштириш оромгоҳида «Ўзавтосаноат» АЖ  корхоналарида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларимиз навбатдаги соҳага тааллуқли 9-чи «Марафон - 2018» Спартакиада мусобақаларида иштирок этиш учун таклиф этилди.

Ҳар йили ўтказилиб келинаётган бундай Спартакиада мусобақаларидан кўзланган асосий мақсад, нафақат “Ўзавтосаноат” АЖда хизмат қилаётган ишчи ходимлар ўртасида, балки уларнинг оила аъзолари ўртасида ҳам соғлом рақобат руҳини яратишдан иборат. Зеро, ўтказиладиган бундай тадбирлар  аксарият инсонлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб  этиш билан бирга,  ҳар бир ходимда меҳнатга бўлган қизиқишни оширади. Мутахассисларнинг фикрича,  бу каби спорт тадбирларида иштирок этиш инсон танасида қон айланишини яхшилаш билан бирга, организмнинг чиниқишини ҳам таъминлайди.  Шунингдек, жамоа аъзолари ўртасида меҳр, оқибат, дўстлик  каби инсоний туйғуларнинг куртак отишига, тизимдаги барча ишчи-ходимларнинг соғлом ва кўтаринки руҳда  ишлашларига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.

Спартакиада мусобақаларида компаниянинг жипслашганва аҳилжамоаси йилдан-йилга яхшинатижаларни қўлга киритиш баробарида ҳамжиҳатлик билан нафақат спортда, балки иш жараёнида ҳам ютуқларга эришиб, баланд кўрсаткичларга эришмоқда.

Спорт майдонида кучли ҳис-туйғуларнинг чўғланишдаражаси ҳазилакам эмас эди. Бу ердаиштирокчиларнинг мусобақаси ҳеч қандай олимпиада ўйини учун рекорд ўрнатишга қаратилмаган бўлса-да, улар ҳеч бир чемпиондан қолишмаслигини намойиш қилишди. Ҳар бир жамоа ўз шаънини ҳимоя қилган ҳолда ғалаба сари дадил одимлади.

Спартакиада мусобақаларининг якуний натижаларига кўра, «Kwangjin Autosystems» МЧЖ жамоасига учинчи ўрин насиб қилди. «GM Powertrain Uzbekistan» қўшма корхонаси вакиллари эса  иккинчи ўринга сазовор бўлишди. Мусобақанинг мутлақ ғолиби деб «UzAuto» командаси топилди. Спартакиаданинг бошқа иштирокчиларга ҳам совринлар улашилди. “Ўзавтосаноат-лизинг” МЧЖ жамоаси “Ғалабага бўлган интилиши”, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва «UzAuto TRAILER» МЧЖ жамоаси “Энг аҳил жамоа” номинациялари бўйича ғолиб деб топилди.

 

Boshqa yangiliklar

tepaga