logo
Orqaga qaytish

Мустақил юртимнинг миллат отаси

30.01.2018

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти анжуманлар залида Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган “Мустақил юртимнинг миллат отаси” деб номланган хотира кечаси бўлиб ўтди. 

Тадбирда Биринчи Президентимиз, буюк давлат арбоби Ислом Каримовнинг давлатимиз мустақиллиги, Ватанимиз равнақи йўлида амалга оширган улкан ишлари акс этган видеофильм намойиш этилди.

Унда Ислом Каримовнинг ҳаёти, унинг  раҳбарлигида истиқлол йилларида иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий соҳаларда амалга оширилган  тарихий ишлар акс этди.

Тадбир чоғида талаба йигит-қизларнинг чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Boshqa yangiliklar

tepaga