logo
Orqaga qaytish

«Ўзавтосаноат» АЖ раҳбарияти журналистлар саволларига жавоб беришди

31.05.2018

«Ўзавтосаноат» АЖнинг анжуманлар залида компания бошқарув раиси У. Салимов, бошқарув раиси ўринбосарлари А. Мусаев, Р Юсупов, тизимдаги бошқармаларнинг  масъул ходимлари ва йирик корхоналар  раҳбарлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжумани компания тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар, ишга туширилиши режалаштирилган янги корхоналар, хорижий сармоядорлар билан ҳамкорлик, «GM Uzbekistan» автомобиль заводида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, автомобиллар савдосининг шаффофлигини таъминлаш мавзусига бағишланди.

Тадбирда  «Ўзавтосаноат»  АЖ тизимидаги бошқармаларнинг масъул ҳодимлари  амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида маърузалар қилишди.  Матбуот анжумани сўнгида «Ўзавтосаноат»  АЖ бошқарув раиси У. Салимов  журналистларнинг барча саволларига  батафсил жавоб берди.

 

 “Ўзавтосаноат” АЖ ахборот хизмати

Boshqa yangiliklar

tepaga