logo
Orqaga qaytish

Сармоядорлар билан очиқ мулоқот

02.08.2018

Ўзбекистон Республикаси инвестиция қўмитаси томонидан 2 август куни  “Ўзавтосаноат” АЖ, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ва “Ўзэлтехсаноат” АК вакиллари билан  маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий сармоядорларнинг  очиқ мулоқоти ташкил этилди. Йирик сармоядорлар билан ўтказилган бу галги мулоқотнинг мавзуси машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатига бағишланди. 

Бугун “Ўзавтосаноат”  АЖ Франция, Германия, Япония, Жанубий Корея каби дунёдаги етакчи давлатларнинг автоишлаб чиқарувчи компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Республикамизда автомобиль саноати ривожланиб бораётгани ҳамда бу тармоққа давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани боис,  мамлакатимизда автомобилсозлик соҳасида хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилиш учун барча  имкониятлар яратилган. 

Ҳозирги вақтда ўзлаштирилмаган бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш соҳасида истиқболли  инвестиция лойиҳаларини  амалга ошириш учун хорижий сармоядорлар билан ҳамкорлик қилиш устида ишлар олиб борилмоқда.

                                                                    “Ўзавтосаноат” АЖ ахборот хизмати

Boshqa yangiliklar

tepaga