logo
Orqaga qaytish

Clinic Pro: Covid-19га тест олишдан тўлиқ текширувгача

09.08.2020

Коронавирус пандемияси даврида меҳнат хавфсизлигини қандай таъминлаш лозим? Бу савол, шубҳасиз, ҳар бир иш берувчини қийнайди. “Ўзавтосаноат” компаниясига бу борада идорасти клиника - Clinic Proнинг садоқатли ва ишончли мутахассислари ёрдамга келадилар.

Clinic Pro клиникаси тиббий персоналининг  баҳамжиҳат ишлашлари туфайли, автосаноатнинг Тошкентдаги офисларида, шунингдек Андижондаги заводда клиника тиббий ходимлари навбатчиликда турибдилар, улар “Ўзавтосаноат” АЖ ходимларининг саломатлиги устидан мунтазам назорат ўрнатганлар. Тармоқ корхоналарида коронавирус тарқалишига қарши кураш мақсадларида, клиника мутахассислари “Ўзавтосаноат” корхоналарида комплекс чора-тадбирлар кўрадилар: ҳарорат ўлчанади, хоналарга ишлов бериш ва дезинфекциялаш ўтказилади.

Бундан ташқари, Clinic Pro шифокорлари томонидан бугунги кунда тармоқ корхоналарига сайёр тиббий кўриклар уюштирилмоқдаки, бу иш жойларида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш имконини беради.

Бугунги кунда Clinic Pro тиббиёт марказида полимераз занжирли реакцияси (GWH) ва иммунофермент таҳлил топишириш услуби билан Covid-19га тест ўтказиш ва юқори малакали мутасаддилар консультацияси амалга оширилмоқда. 

Тел: +998 71 267 70 50
+ 998 78 113 02 01

Ўзингизни асранг ва саломат бўлинг!


Boshqa yangiliklar

tepaga