logo
Orqaga qaytish

«DUBAI EXPO – 2020» стартап лойиҳалар ва ғоялар танлови эълон қилинди

19.02.2020

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети  ўзингизнинг инновацион ғояларингиз ва лойиҳаларингиз билан «DUBAI EXPO 2020» халқаро кўргазмасида иштирок этиш имкониятини беради.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг «Бизнес-инкубатор»и томонидан қуйидаги йўналишларда ўтказилаётган инновацион стартап- лойиҳалар танловида иштирок этинг:

  • «Автомобилсозлик ва машинасозлик»;
  • «Энергетика»;
  • «Информацион технологиялар»;
  • «Архитектура ва қурилиш»;
  • «Қишлоқ хўжалиги»;
  • «Енгил саноат»;
  • «Дизайн»;
  • «Тиббиёт ва фармацевтика»;
  • «Спорт ва жисмоний тарбия».

Ҳар бир инновацион лойиҳа тўғридан-тўғри лойиҳа муаллифи иштирокида кўриб чиқилиб, уларнинг энг яхшилари университетнинг «Бизнес-инкубатор»и томонидан молиялаштирилади ва у «DUBAI EXPO – 2020» халқаро кўргазмасида қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Танловда иштирок этиш учун жорий йилнинг 10 мартига қадар лойиҳа номи, унинг қисқача тавсифи, муаллифнинг исми шарифи ҳамда телефон рақамини business.incubator@polito.uz электрон почта манзилига ёки телеграмдаги @businessincubator манзилига юборишингиз кифоя!

Boshqa yangiliklar

tepaga