logo
Orqaga qaytish

«GM UZBEKISTAN» АЙРИМ АВТОМОБИЛЬ МОДЕЛЛАРИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ МУДДАТЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРАДИ

11.09.2018

Ҳурматли харидорлар, «GM Uzbekistan» АЖ автомобилларининг ишлаб чиқариш ҳажми оширилаётгани ва ортиб бораётган талабни инобатга олган ҳолда мижозлар учун қулайлик яратиш мақсадида дастлабки босқичда «Lacetti» (1 поз.), «Cobalt» (2 поз.) ва «Nexia» (4 поз. АТ) автомобилларини харидорларга етказиб бериш муддатини 60 дан 45 иш кунигача, «Lacetti» (1 поз. ГБУ билан) автомобилини эса  60 дан 40 иш кунигача қисқартирмоқда.


Айтиш жоизки, босқичма-босқич бошқа автомобиль моделларини етказиб бериш муддатлари ҳам қисқариб, бу ҳақда қўшимча равишда хабардор қилиб борилади. Компания ўз хизматларини такомиллаштириб боришни давом эттирган ҳолда, фаолиятнинг замонавий моделига ўтмоқда, бунда автомобилларнинг у ёки бу модели, бутловчи қисмлари ва ранглари харидорларнинг талаблари асосида шакллантирилади.


Эслатиб ўтамиз, кунлик янгиланиб бораётган мавжуд шартномаларнинг дилерлик кесишмаларидаги тақсимоти билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: http://gmuzbekistan.uz/cars_for_contracting


Сизларга ёқимли харид тилаймиз!

 

gbo1

Boshqa yangiliklar

tepaga