logo
Orqaga qaytish

«JV MAN AUTO-UZBEKISTAN» ВА «САМАВТО» МЧЖ ВЫСТАВКЕ BUSWORLD CENTRAL ASIA 2019 КЎРГАЗМАСИДА

25.06.2019

Қозоғистонда автобусларнинг энг машҳур кўргазмаларидан бири – BUSWORLD Central Asia 2019 бошланди. Кўргазмада «JV MAN Auto-Uzbekistan» компанияси ва  «СамАвто» МЧЖ ўз маҳсулотларини намойиш этди.
 
BUSWORLD Central Asia – бу автобус ташувлари соҳасидаги профессионаллар ва экспертлар, мутахассислар ва тадбиркорлар учун асосий тармоқ тадбиридир.
 
«JV MAN Auto-Uzbekistan» кўргазмада MANRR3 COACH шаҳарлараро туристик автобусини тақдим этди. Бу автобусларни серияли ишлаб чиқариш заводда 2018 йилда йўлга қўйилганди.
 
MAN RR3 янги автобуси шаҳарлараро йўловчи ташиш учун мўлжалланган. MAN RR3 максимум қулайликни, юқори хавфсизликни ва намунали экологик тозаликни таклиф этади. Енгил алюмин кузов йўл қопламасига юкламани камайтириш имконини бериб, фойдаланиш муддатини узайтиради.

Бундан ташқари, автобус ўзининг қудратли двигатели ва динамик хусусиятлари билан ажралиб туради. MAN  шаҳарлараро автобусининг қуввати 324кВт (440 о.к.) бўлган самарали дизелли двигатели EEV (Евро-5) ташламалар бўйича қатъий стандартга жавоб беради.


Юқори унумдор, шу билан бирга тежамкор двигатель ва оптимал танланган узатмалар қутиси мутлақо ишончли ишлайди – бу ҳам кичик масофаларга, ҳам узоқ рейсларга тааллуқли. Ўриндиқларнинг қулай жойлашуви 47 нафаргача йўловчини ташиш учун етарли маконни таъминлайди.
 
"Самарқанд автомобиль заводи" кўргазмага иккита – SAZ LE 60 ва ISUZU HD50автобусларини келтирди.
 
SAZ LE 60 – бу паст полли автобус бўлиб, завод конструкторлари томонидан шаҳарда йўловчи ташиш учун махсус ишлаб чиқилган. Ниҳоятда шинам, кенг, қулай ва хавфсиз автобус. Унда кенг панорамали олд ойна ўрнатилган, деразаларда кичик дарчалар бор, йўловчилар учун шинам креслолар, салонда овоз кучайтиргичли микрофон. Бу автобуснинг асосий афзаллиги унда "kneeling" (чўккалаш) тизими ўрнатилиши кўзда тутилган, у автобусларга полнинг йўлдан кўпи билан 25 см баландда бўлиш имконини беради. Бундан ташқари, кам ҳаракатланувчи фуқаролар киришини таъминлаш учун аппарель билан жиҳозлаш имкони ҳам мавжуд. Автобуснинг максимал тезлиги 80 км/с.ни ташкил қилади.
 
ISUZU HD50 – бу шинам шаҳар атрофи автобуси бўлиб, узоқ масофаларга қатнашга мўлжалланган. Автобус қулай, хавфсизлик камарлари ва махсус юк бўлмалари билан жиҳозланган ўриндиқларга эга. Шаҳар атрофи автобусларида яна ҳайдовчи билан мулоқот тизимлари, тахографлар, ахборот таблоси (бекатлар ҳақида хабар беради ва йўловчиларга  бошқа муҳим ахборотни етказади) ўрнатилиши мумкин. Автобус параметрлари хавфсизлик талабларига, шунингдек халқаро сифат стандартларига  мувофиқ келади, бу SAZ HD50 учун қўшимча афзалликлар беради.


Boshqa yangiliklar

tepaga