logo
Orqaga qaytish

JV MAN Auto-Uzbekistan - 10 ёшда!

09.08.2019

Бугунги кунда бу – йирик тоннажли техника ишлаб чиқарувчи жўшқин ривожланаётган заводдир.

Ишлаб чиқариш рама йиғиш, асосий куч агрегатлари ва кабина ўрнатишдан бошлаб синов стендида тайёр техникани якуний синовдан ўтказишгача бўлган тўлиқ технологик жараён занжирини ўз ичига олади.

2016 йилда МАN Auto Uzbekistan пайвандлаш, бўяш, йиғишни ўз ичига олувчи MAN CLA модель қатори кабиналарини ишлаб чиқариш жараёнини ўзлаштирди. Бунинг учун корхона кабиналарни пайвандлаш роботларини харид қилди.

2017 йилдан суюлтирилган табиий газда юрувчи MAN A22 шаҳар паст полли автобусларини ва MAN RR2 COACH шаҳарлараро автобусларини серияли ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши корхонанинг катта ютуғи бўлди.
Автобус ишлаб чиқариш бир неча босқичдан иборат, улар тўлиқ технологик жараён – пайвандлаш, бўяш ва автобусни йиғишни ўз ичига олади. Шунингдек, компания шаҳар автобуси интерьери ва экстерьери бутловчи деталларини ишлаб чиқаришни ҳам ўзлаштирган.

Автобуслар ишлаб чиқарилишининг бошланиши MAN Auto Uzbekistan заводининг Марказий Осиёда турли модификациядаги автобуслар ишлаб чиқариш бўйича марказ мақомини олганлигини англатади.

Марказий Осиё ҳудудида MAN юк ва йўловчи техникасининг ягона ишлаб чиқарувчиси ўлароқ, МАN Auto Uzbekistan ўзига хос асосий сотув маркази саналади ва минтақа мамлакатларига МАN юк автомобиллари ва автобусларини етказиб беришда катта аҳамият касб этади.

Компания фаолият бошлагандан буён 9000 дан зиёд техника ишлаб чиқарилди ва сотилди, жумладан Қозоғистон, Афғонистон, Туркманистон, Кения, Россия, Тожикистон, Грузия, Озарбойжон ва Арманистон каби мамлакатларга экспорт қилинди.

МАN Auto Uzbekistan бутун Ўзбекистон бўйлаб мамлакатнинг асосий минтақаларидаги 18дан зиёд станцияларни қамраб олувчи шериклик тармоғи орқали ишлайдфаолият юритади. Бундан ташқари, Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Кавказ минтақаси мамлакатларидаги МАN дилерлари билан шериклик муносабатлари ўрнатилган.


Boshqa yangiliklar

tepaga