logo
Orqaga qaytish

“O’ZAUTO-AUSTEM” КОМПАНИЯСИ ЯНГИ ОЙНА ЮВИШ СУЮҚЛИКЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ БОШЛАДИ

04.09.2019

“O’zAuto-Austem” компанияси янги ойна ювиш суюқликларини ишлаб чиқаришни ўзлаштирди. Харидорларга автомобиль ойналари учун музлаш ҳарорати паст бўлган суюқликлар, шунингдек маиший мақсадлар учун ойналар, кўзгулар, оргтехника, биллур ва чинни буюмларни ювишга мўлжалланган ойна ювиш суюқликлари тақдим этилади.

Ушбу лойиҳа автомобилсозлик тармоғи корхоналари ишлаб чиқаришини диверсификациялаш ва улар ўртасида кооперацияни кучайтириш мақсадларида амалга оширилди. Йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати 150 000 литрга тенг.

Лойиҳа доирасида, максимал қувватда, қўшимча иш ўринлари яратилади. Бундан ташқари, компания режаларидан ушбу маҳсулотни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатларга экспорт қилиш ҳам ўрин олган.


Boshqa yangiliklar

tepaga