logo
Orqaga qaytish

Politecnico di Torino билан қўшма докторантура очилди

18.05.2019

Тошкентдаги Турин политехника университети ташкил этилганининг 10 йиллиги тантаналари доирасида Politecnico di Torino ва ТТПУ ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди, бунинг самараси ўлароқ, қўшма докторантура Polito Double degree PhD ташкил этилди.

Меморандум келишуви доирасида докторантурага кирувчи номзодларни қабул қилиш ва уларни баҳолашга ҳамда уларнинг қўшма таълимини мувофиқлаштиришга қаратилган докторлик қўмитаси тузилади.
Таълим уч йил давомида амалга оширилади, якунланганидан сўнг эса, докторантлар бир вақтда иккита университет: Politecnico di Torino (Италия) ва Турин политехника университети (Ўзбекистон) PhD даражаларига эга бўладилар.

Boshqa yangiliklar

tepaga