logo
Orqaga qaytish

RAVON RACING TEAM – ҲАЛҚАЛИ ПОЙГАЛАР БЎЙИЧА РОССИЯ ЧЕМПИОНАТИ ВА КУБОГИ ШОҲСУПАСИДА

12.09.2019

Ravon Racing Team жамоаси СМП РСКГ 2019 ҳалқали пойгалар бўйича Россия чемпионати ва кубоги еттинчи финал босқичининг кумуш совриндори бўлди.

Олимпия трассасида томошабинлар мамлакат бош турнирининг пойгалар финал сериясига шоҳид бўлдилар. СМП РСКГ-2019 финали трассадаги фаол кураш ва ҳалқали пойгаларнинг Россия серияси босқичларида яхши анъанага айланган ёрқин кўнгилочар шоу билан томошабинлар ёдида қолди.

“Турин-лайт” ҳисобида Ravon Racing Team пойгачиси Ефим Гантмахер учинчи бўлиб финишга етиб келди. Бироқ, олдинги олти босқичда тўпланган очколар қўшиб ҳисобланган умумий натижа пойгачига чемпионатнинг кумуш совриндори бўлиш

имконини берди. Ефимнинг жамоадаги шериклари ҳам чемпионат якунлари бўйича муносиб ўринларга эга бўлдилар: Айдар Нуриев – 7- ўрин, Игорь Львов – 13- ўрин.

Якуний ҳисобда, мусобақанинг еттита ўта мураккаб босқичида тўпланган баллар сонига кўра, чемпионатнинг жамоалар ҳисобида Ravon Racing Team фахрли иккинчи ўринни эгаллади!

Жамоани муносиб ғалаба билан табриклаймиз!

Boshqa yangiliklar

tepaga