logo
Orqaga qaytish

"RAVON RACING TEAM" ЖАМОАСИ РОССИЯ АВТОПОЙГАЛАРИДА ЯНГИ ҒАЛАБАГА ЭРИШДИ

24.08.2019

"RAVON RACING TEAM" жамоаси навбатдаги ғалабасини нишонламоқда. Россия СМП РСКГ "ҳалқа"сининг олтинчи босқичида Moscow Raceway трассасида яна бир бор аниқ бўлдики, агар автомобиллар уялтириб қўймаса, пойгачилар совриндор учликдан жой олиш учун барқарор курашадилар. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Ravon Nexia R3 седанлари пойгачилари – Ефим Гантмахер ва Игорь Львов "Туринг-лайт" пойгасида ўз мухлисларини зафарли дубль билан қувонтирдилар ва фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Қайд этиш ўринлики, бу жамоамизнинг биринчи муваффақияти эмас. Шу йил май ойида "RAVON RACING TEAM" Богородск шаҳри яқинидаги "Нижнгород Ҳалқаси" трассасида ўтган 2019 йил РСКГ иккинчи босқичида ғалаба қозонганди. РСКГда янги бўлган Ravon Nexia R3нинг "Туринг-лайт" тоифасидаги ғалабаси ҳақиқий сенсация бўлди, зеро пойгада жаҳоннинг етакчи автомобиль брендлари қатнашганди.



Boshqa yangiliklar

tepaga