logo
Orqaga qaytish

“SAMAUTO” МУТАХАССИСЛАРИ 2019 ЙИЛГИ ISUZU I-1 GRAND PRIX МУСОБАҚАЛАРИДА ҚАТНАШДИЛАР

05.11.2019

30 октябрь куни Япониянинг Фужисава шаҳрида “Isuzu I-1 Grand-Prix” 14- халқаро техник мусобақа ўтказилди, унда Самарқанд автомобиль заводи мутахассислар гуруҳи қатнашди. В гуруҳида жамоамиз 14- ўринни эгаллади.

Гуруҳда Россия, Хитой, Таиланд, Малайзия, Индонезия, Филиппин каби мамлакатлардан келган ISUZU автомобилларига техник хизмат кўрсатиш мутахассислари рақиблик қилдилар.

Мусобақа якунларига кўра, 2019 йил ғолиблари қуйидагилар бўлди:

1 ўрин – Вьетнам,

2 ўрин – Россия,

3 ўрин – Индонезия.

Эслатиб ўтиш жоизки, 2020 йилнинг баҳорида “SamAuto” томонидан Ўзбекистонда “Автомеханик” йиллик саралаш мусобақаларининг ҳар йилги босқичи ўтказилиб, унинг давомида Ўзбекистон шаъниниимоя қилувчи жамоага янги номзодлар танланади.

Boshqa yangiliklar

tepaga