logo
Orqaga qaytish

«UZAUTO MOTORS» АЖ АСЛ ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАРИНИ ЭНДИ БЕВОСИТА ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН СОТИБ ОЛИШ МУМКИН

12.10.2019

UzAuto компанияси сотувлар тизимининг шаффофлигини таъминлаш ва жамоатчиликни бохабар қилиш борасида катта ишларни амалга оширмоқда. Компания фаоллигининг муҳим кўрсаткичларидан бири асл завод сифатидаги автомобиль эҳтиёт қисмларининг ҳаммабоплиги бўлди.

Жорий йил июнь ойида UzAuto Motors компанияси томонидан мамлакатнинг барча минтақаларида “UzAuto GM Genuine” эҳтиёт қисмлар фирма дўконлари тармоғи очилди.

Амалга оширилаётган ишларнинг кейинги босқичи UzAuto Market инновацион комплексининг очилиши бўлди, у харидорларга ҳам енгил автомобилларга, ҳам оғир юк техникаси учун бутловчи эҳтиёт қисмларни сотиб олиш ёки алмаштириш имконини берди. Бугундан бошлаб UzAuto Motors компанияси барча савдо вакиллари учун асл эҳтиёт қисмларни етказиб беришга тўғридан-тўғри шартномалар тузиш эшикларини очади. Барча саволлар билан ва контракт учун қуйидаги контактлар орқали минтақавий савдо агентларига мурожаат қилинг:

1. +(998) 99 721 58 80 - Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Хоразм вилояти, Навоий вилояти, Бухоро вилояти, Сурхондарё вилояти, Самарқанд вилояти, Жиззах вилояти;

2. +(998) 99 721 28 80 – Тошкент вилояти, Тошкент ш.;

3. +(998) 99 721 68 80 – Андижон вилояти, Фарғона вилояти, Наманган вилояти.

Ўз аризаларингиз ва саволларингизни Тelegram орқали юқоридаги рақамларга ёки spare.parts@uzautomotors.com электрон почтасига юборишингиз мумкин

Агар коррупция ҳодисалари ва ноқонуний хатти-ҳаракатларга гувоҳ бўлсангиз, Сиздан дарҳол “Ўзавтосаноат” АЖ комплаенс хизматига мурожаат қилишингизни сўраймиз: + (998)78140 76 70.

Ёқимли харидлар тилаймиз ва самарали ҳамкорликка умид боғлаймиз!



Boshqa yangiliklar

tepaga