logo
Orqaga qaytish

UZAUTO MOTORS РОССИЯГА ИЛК АВТОМОБИЛЛАР ПАРТИЯСИНИ ЖЎНАТИШГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА

22.08.2019

UzAuto Motors компанияси Россияга Ravon автомобилларини юборишни яна йўлга қўймоқда. R2 (Chevrolet Spark), R3 (Chevrolet Nexia3) ва R4 (Chevrolet Cobalt) моделларининг илк партияси Россия бозорига яқин кунларда – август охири-сентябрь бошларида етказиб берилади.

Бугунги кунда Ravon Россиядаги моделлар қатори ва дилерлик тармоғини кенгайтириб, арзон автомобиллар сегментидаги етакчилардан бирига айланишни режалаштирмоқда.

Ушбу атвомобиллар нархлари билан Ravonнинг Россиядаги расмий сайтида танишиш мумкин: https://ravon.ru.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда UzAuto Motors компанияси Қозоғистон, Украина, Белорусь, Озарбойжон, Тожикистон ва Афғонистонга ҳам автомобиллар экспорт қилади.


 

Boshqa yangiliklar

tepaga