logo
Orqaga qaytish

UzAuto Market - биринчи инновацион стартап-платформа

30.08.2019

Тошкентда Ўзбекистондаги биринчи UzAuto Market стартап-платформасининг очилиши ўтказилди. Инновацион майдонча ишлаб чиқарувчи заводлар ва харидорлар ўртасида бевосита алоқа ўрнатилишини таъминлайди, тюнинг ателье хизматларини, автотоварлар таклиф этади ва ёш кашфиётчилар учун ғоялар майдонига айланади.

Замонавий платформа харидорларнинг максимал қулайлиги учун мижозга йўналтирилган бир қанча сервисларни ўзида жамлади.

UzAuto Market – бу ёшларга автомобилсозлик учун янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ўз ғояларини рўёбга чиқариш имконини берувчи Ўзбекистондаги биринчи ноёб лойиҳадир. Бу майдонча ҳам мамлакатимиз, ҳам ундан ташқаридаги ёшларни бирлаштириб, бугунги кунда мустақил ва чет инвестицияларсиз ғоядан бизнесгача бўлган йўлни босиб ўтишга қийналаётган ихтирочиларга кўмак беради. Стартап-платформа ишлаб чиқувчилар, ишлаб чиқарувчи заводлар ва харидорлар ўртасидаги ҳамкорликнинг янги шакли бўлади ва бевосита ўзаро фаолият асосида амалга оширилади.

Фақат шу ерда қобилиятли ёшлар “Turin Engineering” компанияси вакиллари билан ўз ғояларини ўртоқлашиш имконига эга бўладилар. Компания мутахассислари уларга ишланмалар яратишда ёрдам берадилар, UzAuto Components компанияси вакиллари эса, ғояларни автомобилсозлик тармоғи ишлаб чиқариш корхоналари базасида рўёбга чиқаришда кўмаклашадилар. Шу тариқа, стартап-платформа тадбиркорларга ҳам ўз бизнеси учун ноёб маҳсулотлар олишда кўмак беради.

Бутун Ўзбекистондан келган профессионаллар энг ақл бовар қилмас хаёлотларни ҳам ҳаётга татбиқ этадиган ва автомобилингизнинг ўзига хослигини бўрттириб кўрсатадиган тюнинг ателье UzAuto Marketнинг фахри саналади.

UzAuto Market, шунингдек, UzAuto Motors енгил автомобиллари, “JV MAN Auto-Uzbekistan”, “Самавто” ва “UzAutoTRAILER” тижорий катта юк ташиш техникасининг барча моделлар қаторининг сотув нуқтаси бўлади. Замонавий жиҳозлар билан таъминланган сервис ҳудуди UzAutoнинг барча брендлари маҳсулотлари учун ҳар қандай кўринишдаги кафолат ва кафолатдан кейинги хизматларни тақдим этади.

Бундан ташқари, UzAuto Market ўзига хос хизматни таклиф этади – фақат шу ерда харидорлар автомобилларга муддатсиз кафолат олиш имконига эга бўладилар.

Маркет шоурумида ҳам енгил аавтомобиллар, ҳам тижорат техникаси учун завод сифатидаги асл эҳтиёт қисмларнинг кенг ассортименти фойдали нархларда тақдим этилади. UzAuto Market харидорлари Chevrolet автомобилларини йиғишда ишлатиладиган асл эҳтиёт қисмларни сотиб олиш имконига эга бўладилар.

Яқин келажакда харидорлар учун UzAuto Market сайтида эҳтиёт қисмларнинг онлайн сотуви ҳам йўлга қўйилади. Бугунги кунда сайт  www.uzavtomarket.uz манзилида синов режимида ишлаб турибди, аммо тез орада тўлиқ ҳажмда ишлашни бошлайди.

UzAuto Market – Сизнинг инновацион стартап-плафтормангиз, инжиниринг, тюнинг ва атвотоварлар оламига кўприкдир.

 

Boshqa yangiliklar

tepaga