logo
Orqaga qaytish

UzAuto Motors Powertrain заводида миллионинчи двигатель ишлаб чиқарилди

25.07.2020

24 июлда UzAuto Motors Powertrain заводида юбилей маҳсулот – 1 000 000- двигатель ишлаб чиқарилди. Корхона 1,2 л ва 1,5 л сиғимли иккинчи авлод B-DOHC автомобиль двигателларини ишлаб чиқаради, бунда йиллик ишлаб чиқариш қуввати 225 000 донага тенг.

Тантанали воқеа муносабати билан, компания раҳбари Фарҳод Тураев корхона ривожига ўз билим ва тажрибаларини сафарбар қилаётган бутун жамоа меҳнати ва профессионализмини қайд этди. Таъкидландики, юқори юкламаларда ишлаб чиқаришнинг барқарорлигини таъминлаш – бирламчи аҳамиятга эга вазифадир.

Мингдан зиёд ходимлардан иборат жамоанинг фидойилиги ва садоқати UMPT заводига ушбу ишлаб чиқариш босқичига чиқишга ва Ўзбекистон, Корея, АҚШ, Индонезия ва бошқа минтақалардаги UzAuto Motors ва General Motors компаниялари мижозлари олдидаги мажбуриятларини адо этишга ёрдам берди.

2009 йилда таъсис этилган ва 2012 йилда илк двигателни ишлаб чиқаргандан буён UMPT катта йўлни босиб ўтди, 2014 йилда ISO 9001 сифат сертификатига, 2015 йилда «BIQ 3»  интеграцияланган сифат даражасига ва 2018 йилда «BIQ 4»га эга бўлиб, тобора юқорироқ интеграцияланган сифат даражасига эриша борди.

Бугунги кунда «UzAuto Motors Powertrain» заводи ҳақли равишда тармоқнинг етакчи корхоналари сирасига киради ва мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожига муносиб улуш қўшиб келмоқда. 2020 йилда компания 242 мингта двигатель ишлаб чиқаришни режалаштирган, бу кунига тақрибан 950 та двигатель дегани ва заводнинг йиллик 225 минг донага тенг номиинал унумдорлигидан анча кўпдир. Келажакка тўхталадиган бўлсак, UMPT 2022 йилдан бошлаб автомобилларнинг янги қатори учун янги авлод двигателларини ишлаб чиқаришни жорий этиш устидаги ишларни давом эттиради.

Шунингдек, UMPT атроф-муҳитга катта эътибор беради. 2014 йилда компания экологик менежмент тизимини татбиқ этди ва ISO 14001 халқаро сертификатини олди, 2018 йилда эса, энергия истеъмолини қисқартиришга ва энергия ресурсларини тежаш маданиятини яхшилашга эришиб, ISO 50001 энергетик менежменти тизимини жорий этди. Компанияда оқава сувларни тозалаш бўйича ноёб станция ўрнатилган бўлиб, у оқава сувларни нефть маҳсулотлари мавжудлиги бўйича энг паст кўрсаткичгача тозалаш имконини беради.

“Биз Ўзбекистонда автомобилларимиз учун мутлақ сифатга эга двигателлар ишлаб чиқарувчи энг яхши ходимларни ишга олишимиз билан фахрланамиз”,- дея мурожаатини якунлади Фарҳод Тўраев.

Boshqa yangiliklar

tepaga