logo
Orqaga qaytish

UzAuto Motors экспорт бозорларида Chevrolet дилерлик тармоғини кенгайтиришда давом этади

14.10.2020

11 та мамлакатдаги 195 та дистрибьютер ва дилер UzAuto Motors компанияси билан Chevrolet бренди остида енгил автомобиллар экспорти бўйича ҳамкорлик қилади.
2020 йил март ойидан Россия, Қозоғистон ва Белорусда сотувга чиқарилган илк Chevrolet моделлари Spark, Nexia ва Cobalt бўлди.
UzAuto Motors Россия, Қозоғистон ва Белорусдаги Chevrolet дистрибуциясини бошқаради. Ва агар авваллари дилерлик марказларига савдо майдонлари ва сервис бўйича талаблар қўлланилмаган бўлса, бугунги кунда UzAuto Motors автомобилларини сотувчи ҳар бир автосалон Chevroletнинг барча талабларига мувофиқ келиши лозим.
Жумладан, бугунги кунга келиб Россия Федерациясида ушбу стандартларга мос келувчи 24 та дилерлик маркази иш бошлаб юборган. Йил охирига бориб бу кўрсаткични 50 тага етказиш режалаштирилган.
Умуман олганда, йил охиригача барча экспорт бозорлари бўйича дилерлик марказлари сони 120 тадан ошади.

Boshqa yangiliklar

tepaga