logo
Orqaga qaytish

UzAuto Motors имкониятлари чекланган ҳайдовчилар учун автомобиллар чиқаради

15.01.2020

UzAuto Motors компанияси автомашиналарини имконияти чекланган – иккиламчи автомобилни қўлда бошқариш тизимини ишлатувчи ҳайдовчилар учун махсус техника билан жиҳозлай бошлади.

Иккиламчи қўлда бошқариш қурилмасини ўрнатиш харидорнинг буюртмасига кўра,  Cobalt, Gentra ва Spark автомобилларига ўрнатилади. Қурилма Ўзбекистон давлат стандартизациясининг барча талабларига жавоб беради.

Оёқ функцияси бузилган ҳайдовчилар учун мўлжалланган қурилма тўлиқ комплектли қурилманинг фақат зарур элементлари билан таъминланади.

Жиҳозлаш масалалари бўйича Uzautomotors.com расмий сайтида кўрсатилган расмий дилерларга мурожаат қилиш зарур.

Маълумот учун: бугунги кунда дунёда тахминан бир миллиард нафар имкониятлари чекланган инсон яшайди, жумладан Ўзбекистон Республикасида – 600 минг нафар. Имконияти чекланган аҳолининг кўпчилиги кундалик ҳаётда турли муаммоларга дуч келади, бу уларнинг жамият сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этишига салбий таъсир кўрсатади.



Boshqa yangiliklar

tepaga