logo
Orqaga qaytish

UzAuto Motors компанияси ҳамкорликка чорлайди!

23.05.2020

Ўз автосервисини очиш ҳар доим пул тикишнинг даромадли соҳаси бўлиб келган. Бироқ бугунги кунда бозорда тармоқ ёки бренд маҳсулотларига ишонч юқорилиги кузатилмоқда, шу сабабли мустақил ривожланишга уринишда банкротлик хатари катта бўлади. Бу борада яхшироқ ечим – машҳур брендга қўшилишдир.

UzAuto Motors компанияси икки йўналиш бўйича ҳамкорликни таклиф қилади:

·      Chevrolet бренди остида фирма автосервиси

·      UzAuto Motors автомобилларига газ-баллон жиҳозлари (ГБЖ)ни ўрнатиш бўйича автосервис

Дастурлар ўз сервис марказига эга ёки буни энди режалаштираётган тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиб, Chevrolet расмий дилерлик сервис марказлари тармоғининг бир қисми бўлиш имконини беради.

Дастурлардан бирининг иштирокчиси бўлиб, ҳамкор дунёга машҳур Chevrolet брендини ишлатиш ҳамда бизнес-режа ва дизайн-лойиҳа ишлаб чиқишда мутахассислар консультациясидан фойдаланиш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, ҳамкорлик дастури иштирокчиларига ходимлар малакасини мунтазам ошириш, техник кўмак ва рухсат берувчи ҳужжатлар олишдаги ёрдам очиқ бўлади.

Сервис марказнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун сертификацияланган ишлаб чиқарувчилардан зарур асл эҳтиёт қисмлар ва капотости жиҳозлари (ГБЖ, баллонлар, эҳтиёт қисмлар, сарф материаллари)ни етказиб бериш имкони мавжуд.

Агар сиз корпоратив бизнес-моделни қабул қилишга ва унинг доирасида интизомли ишлашга тайёр бўлсангиз, бизнесни бошқаришнинг корпоратив ёндашуви ишонсангиз ва ривожланишга тайр бўлсангиз – бу таклиф сиз учун!

Chevrolet бренди остида сервис хизматини кўрсатининг расмий ҳамкорлари бўлишни истаганлар қуйидаги рақамлар орқали расмий вакилларга мурожаат қилинг: 78 140 55 40 * 3 * 1600/1606/1615.

Қўнғироқлар иш кунлари 9:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.

Boshqa yangiliklar

tepaga