logo
Orqaga qaytish

UzAuto Motors Тожикистонга тез ёрдам автомобилларини юборди

13.05.2020

Бугун бутун дунёда эпидемиологик вазият авж олган бир пайтда тиббиёт муассасаларининг тез ёрдам автомобилларига бўлган эҳтиёжи сезиларли даражада ошди.

Махсус тез тиббий ёрдам паркини кенгайтириш ва пандемия вақтида беморларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш учун Тожикистонга Damas автомобили негизида тез ёрдам автомобиллари юборилди.

Автомобильлар Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига топшириш ва Кейинчалик тиббий муассасалар орасида тарқатиш учун жунатилган.

Damas автомобили негизида ушбу махсус транспорт воситасини ишлаб чиқариш UzAuto Motors томонидан 1996 йилдан бери йўлга қўйилган. Тез ёрдам машиналари тиббий ходимлар ҳамроҳлигида беморларни ташиш учун мўлжалланган.

Boshqa yangiliklar

tepaga