logo
Orqaga qaytish

UzAuto Motors заводларида профилактика ишлари

08.08.2019

Тасдиқланган ишлар режасига мувофиқ, 26 августдан 23 сентябрга қадар UzAuto Motors заводларида ҳар йилги режали профилактика ишлари ўтказилади.

Ушбу муддат ичида Асака ва Питнак шаҳарларидаги корхоналарда технологик жиҳозлар ва ускуналар, коммунал хўжалик, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг профилактик кўздан кечирилиши ва техник хизмат кўрсатилиши амалга оширилади, шунингдек корхонани кузги-қишки мавсумга тайёрлаш доирасида режали таъмирлаш ишлари бажарилади.

Компания маълум қиладики, профилактика ишларининг ўтказилиши контракт тузилган автомобилларни етказиб бериш жадвалига таъсир қилмайди. Тайёр маҳсулот бўйича барча шартнома мажбуриятлари ўз вақтида ва тўлиқ адо этилади.


Boshqa yangiliklar

tepaga