logo
Orqaga qaytish

UzAuto Motorsдан “Ҳаққоний диалог” дастури – танишув ва мулоқот вақти

13.07.2020

UzAuto Motorsдан “Ҳаққоний диалог” дастури – танишув ва мулоқот вақти

Автомобиль билан боғлиқ ташвишлар, деганда хаёлингизга нималар келади: таъмирлашми, сотиш ё янгисини олишми?

Кўпчилик учун бу – чанг босиб ётган таъмирлаш устахоналари, мой алмаштиришни кун тиғида узоқ кутиш, сершовқин автобозорлар ва чирк босган клеёнкали столда тамадди қилиш.

UzAuto Motors дан “Ҳаққоний диалог” дастури ушбу стереотипларни синдиришга ёрдам беради.

Дастур доирасида компания мамлакатнинг энг йирик автомаркази – UzAuto Motors Service & Trade-In Center да очиқ эшиклар кунини ўтказди, у ерда авто эгаларини марказнинг кенг имкониятлари билан таништирди. Марказнинг барча афзалликлари билан шахсан танишиш дастурида турли тоифага мансуб автоҳаваскорлар қатнашдилар, улар сафида ўқитувчилар, тадбиркорлар, талабалар, гўзаллик индустрияси ходимлари ва бошқалар бўлдилар.

UzAuto Motors Service & Trade-In Center сервис ва савдо маркази – бу Ўзбекистонда автоҳаваскорлар учун кенг турдаги хизматлар кўрсатувчи мана шундай кўламдаги биринчи ва ягона автомобиль марказидир.

Марказнинг асосий хусусияти – бу Trade-in тизими орқали минилган автомобилни янгисига қўшимча пул тўлаш орқали алмаштириш имкониятидир. Бир савдо майдончасидан бир вақтда бир қанча дилерлар жой олгани сабабли, ушбу марказ харидорларга юрган автомобилларни сотиш ва сотиб олиш бўйича катта танловни тақдим эта олади.

Trade-in жаҳон тажрибаси минилган автомобиль соҳибларига уни салонда мутлақо янги автога қўшимча ҳақ билан алмаштириш, хоҳлаган одамларга минилган автомобилни сотиб олиш ва бунда унинг юридик “тоза”лиги ва ҳаққоний “касаллик варақаси”га эгалигига амин бўлиш имконини беради. Қайд этиш керакки, минилган автомобиллар соҳиблари машинани янгисига алмаштиришда топшираётган транспорт воситасини қайта расмийлаштириш харажатидан озод бўладилар.

Янги ва минилган автомобилларга мўлжалланган кенг савдо майдончаларидан ташқари, UzAuto Motors Service & Trade-In Center сервис ва савдо маркази ўз таъмирлаш ва бўяш ангарларига эга бўлиб, улар замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Шу ернинг ўзида Trade-in тизими бўйича дилерга топширилаётган юрган автомобиллар диганостикадан ўтади, зарур бўлса – таъмирланади, деталлари алмаштирилади ва бўялади. Автомобилларни тез ва сифатли таъмирлаш учун марказ энг замонавий жиҳозларга ва ишлаб чиқарувчидан эҳтиёт қисмларнинг катта омборига эга. Шунингдек, марказ ҳудудида газ-баллонли жиҳозларга хизмат кўрсатиш ҳамда замонавий ва кенг автоювиш шохобчалари мавжуд.

Мижозларга қулай бўлиши учун марказ ҳудудида автомобиль эҳтиёт қисмлари, кимё ва аксессуарлари дўкони очиқ, иккинчи қаватда эса, шинамгина ойнаванд кафе мавжуд бўлиб, у ердан таъмирлаш ангаридаги барча жараёнларни кузатиш мумкин бўлади. Кичкинтой меҳмонлар учун марказ ҳовлисида ва кафе ҳудудида болалар майдончаси ва ўйинхона бор, у ерда, то катталар ўз автомобиллари юзасидан ишларини битиргунларича, болалар зерикмай ўтиришлари мумкин.

Автомобилига бетакрор услуб беришга интилувчи авто эгалари учун мажмуада автотюнинг маркази очиқ бўлиб, у автобилингизга оригиналлик бахш этиб, бошқалардан ажралиб туришини таъминлайди. Автотюнинг хизматларини юқори малакали мутахассислар сифатли эҳтиёт қисмлар ва аксессуарлардан фойдаланган ҳолда тақдим этадилар. Шунингдек, марказнинг ўзида автомобилингиз салонини ҳам кўнглингиздагидек безатиш имконига эгасиз: мажмуада жойлашган интерьер ательесида  сифатли материаллардан, индивидуал тарзда тикиладиган гиламчалар ва ўриндиқлар ғилофлари автоингизга шинамлик, ўзингизга қулайлик ва кўтаринкилик бағишлайди.

Trade-in тизими бўйича алмашинув жараёни қандай рўй беради?

Мижоз автомобилни дилерлик маркази мутахассисларига баҳолашга топширади. Кейин мижоз автомобилининг нархи Нарх келишуви далолатномаси билан расмийлаштирилади.

Автомобиль нархи келишиб олинганидан кейин мижоз дилерга керакли ҳужжатлар пакетини тақдим этади, сўнгра юрган автомобиль ҳамда янги автотранспорт воситасининг олди-сотди шартномаси тузилади. Бунда юрган автомобилнинг қиймати янги харид учун тўлов ҳисобига киритилади.

Мижознинг аввалда дилер Trade-in дастури доирасида сотиб олган, юрган автомобиль сотиб олишига келсак, бунда дилер харидор билан содда ёзма шаклда кўрсатилган автомобиль олди-сотди шартномасини тузади, ДЙҲХХ органларида давлат рўйхатидан ўтиш учун “Трейд-ин” муҳрили ҳисоб-маълумотнома беради, шунингдек алмаштирилган деталларга кафолат талони тақдим этилади.

Trade-in дастури бўйича дилерларга берилган автомобиллар

Trade-in дастури бўйича дилерга берилган автомобиль тўлиқ диагностикадан ўтказилади ёки, муайян параметрларга мувофиқ келса, “Минилган автомобиль сертификацияси” (МАС)нинг 172 та нуқтаси (параметри) бўйича диагностика қилинади. Аниқланган нуқсонлар юқори малакали мутахассислар томонидан асл эҳтиёт қисмлардан фойдаланган ҳолда бартараф этилади. Нуқсонларни бартараф этишда ишлатилган барча деталлар ишлаб чиқарувчидан кафолатга эга. Ушбу автомобилни харид қиларкан, харидор транспорт воситасининг сифати ва ишончлилига амин бўлиши мумкин.

“Ҳаққоний диалог” дастури доирасидаги очиқ эшиклар кунини ҳар ҳафта ўтказиш режалаштирилганди, бироқ, сўнги воқеалар сабабли, навбатдаги тадбирни кейинроқ ўтказиш режага киритилди.

Кейинги тадбирда қатнашишни истовчилар +99878 120-70-77 рақами орқали ариза қолдиришлари мумкин. Мамлакатда эпидемиологик вазият яхшиланганидан кейин, сиз, албатта, автомобилингизга қулай сервис ва сифатли хизмат кўрсатиш билан навбатдаги танишув куни иштирокчиси бўласиз.

Boshqa yangiliklar

tepaga