logo
Orqaga qaytish

Uzavto Ўзбекистонда янги Chevrolet стандартларини жорий этмоқда

23.12.2020

UzAuto мижозлар томонидан билдирилган фикрлар ва мулоҳазалар билан ишлашни давом эттирмоқда, ҳамда ижобий томонга ўзгаришлар қилиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. GM компаниясидаги ҳамкорлар билан самарали ишлар олиб борилди, натижада UzAuto Motors расман BIQ4 (build in quality) сифат стандартлари сертификатини қўлга киритди. Келгуси яқин йилларда ДжиЭм тизимидаги энг юқори BIQ NEXT сифат даражасини олиш мақсад қилиб олинди.

Шуни таъкидлаш керакки, сифат стандартларига бўлган талабнинг ошиши барча Chevrolet моделларига бевосита таъсир қилади, шу сабабли ишлаб чиқаришда барча зарур модернизация жараёнларини амалга ошириш мақсадида 2021 йил январ ойида Асака заводи фаолятини вақтинча тўхтатиш режалаштирилган.

Шу билан бир вақтда, республикамизнинг барча ҳудудларидаги Шевроле дилерлик тармоғи янги стандартларга ўтказилади. Бундан аввал дилерлик тармоғини Chevrolet брендига ўтказиш ишлари экспорт бозорларида бошланган эди. Бу ўзгаришлар дилерлик марказларини янги Chevrolet брендбукига мувофиқ қайта жиҳозлашни ўз ичига олиб, амалга оширилаётган ишларни давом эттириш учун зарур шароит бўлиб хизмат қилади. Янги стандартларга жавоб бермайдиган дилерларнинг дилерлик шартномалари бекор қилинади. Ўз навбатида, UzAuto Motors янги халқаро GM стандартлари асосида ишлашга, шунингдек, мижозлар эътиборини жалб қилиш тамойилларига мувофиқ ишлашга тайёр дилерларни ҳамкорликка таклиф қилади.

Бундан ташқари, дилерлик тармоғи тамонидан тақдим этилаётган хизматларнинг сифати хам оширилади, юқори даражадаги кафолатланган хизмат жорий этилади. Ушбу хизматларнинг сифат даражаси кадрларни тайёрлаш, содиқлик дастурларини жорий қилиш, мижозларнинг фикрларини ўрганиш ва бошқа кўплаб амалга оширилаётган ишлар эвазига ошириб борилади.

SАP (System Analysis and Program Development) дастурий таъминотини жорий этилиши эса савдо, хизмат кўрсатиш ва маркетинг жараёнларини янада самарали ташкил этишга имкон беради.

Ушбу ижобий ўзгаришларнинг барчаси келгуси йилга режалаштирилган бўлиб, бу ўзгаришлардан асосий мақсад Chevrolet харидорлари автомобилни ваколатли дилерлардан сотиб олишлари ва уларга хизмат кўрсатиш жараёнидан қониқиш ҳосил қилишлари ҳамда, ўзларини биз учун энг муҳим ва қадрли эканликларини ҳис қилишларига қаратилган.

Янги тафсилотларни ўтказиб юбормаслик учун янгиликларимизни кузатиб боринг.

 

 

 

tepaga