logo
Orqaga qaytish

Uzvtosavdo автомобиллар онлайн харид тизимида 3%лик бўнак тўлови бекор қилинади

19.12.2018

 “Ўзавтосаноат” АЖ хабар беришича, харидорларнинг кўп сонли илтимосларига кўра ва Uzavtosavdo онлайн тизими орқали GM Uzbekistan автомобиллари харидининг адолатли ва янада шаффоф шарт-шароитларини яратиш мақсадида, компания бронлаш ва 3% миқдоридаги мажбурий бўнак тўловини бекор қилади.

Қайд этиш жоизки, автомобилларни етказиб бериш муддатини 45 кунгача қисқартиришга эришилди. Бироқ, харидорлар мулоҳазалари чуқур ўрганилганда аниқ бўлдики, 3% миқдоридаги бўнак тўлови автомобилларнинг ўз вақтида етказиб берилишини таъминлашга тўсқинлик қилди.

Энди Uzavtosavdo онлайн тизими орқали GM Uzbekistan автомобилларини автомобиль қийматининг 85% ёки 100% миқдорини тўлагандан кейин харид қилиш мумкин бўлади, автомобилни олиш навбати эса, тўлов амалга оширилган кунга қараб шакллантирилади. Чунончи, автомобиль қийматини биринчи бўлиб 100% тўлаган харидор биринчилардан бўлиб ўз автомобилини олади.

Шунингдек, 2019 йил учун контрактациянинг бутун ҳажми тақдим этилганлигини сизга маълум қиламиз.

Компания харидорлар қулайлиги учун тақдим этилаётган хизматларни такомиллаштиришда давом этмоқда!

Биз билан қолинг!

uzavtosavdo32

Boshqa yangiliklar

tepaga