logo
Orqaga qaytish

КамАЗ ишлаб чиқариш 4 баробардан кўпга ошди

11.07.2019

2019 йилнинг биринчи ярмида “UzAuto TRAILER” заводида 585 дона КамАЗ юк машинаси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу давридагидан 4,2 баробарга кўпдир.

2018 йилда “UzAuto TRAILER” МЧЖда юк кўтариш қобилияти 10 тоннадан 36 тоннагача бўлган, 240дан 401 от кучигача қувватга эга двигателлар билан жиҳозланган ва ЕВРО 3, ЕВРО 4 ҳамда ЕВРО 5 экологик меъёрларига жавоб берувчи турли КамАЗ юк техникасини ишлаб чиқариш бошланганди. КамАз юк автомобиллари йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2 000 донани ташкил қилади.

“UzAutoTRAILER” заводи Марказий Осиёдаги технологик жиҳатдан энг замонавий корхона деб эътироф этилган. Умумий ишлаб чиқариш майдони 30 минг кв. м.ни ташкил қилади, корхонада 450 нафардан зиёд малакали ходимлар ишлайди.

Бугунги куна “UzAutoTRAILER” компанияси маҳсулотларини, жумладан КамАз техникасини махсус акция доирасида 40 фоизгача чегирма билан харид қилишингиз мумкин.

Компания ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва ўз маҳсулотлари сифати устида ишлашни давом эттиради.

Boshqa yangiliklar

tepaga