logo
Orqaga qaytish

МУСТАҚИЛ МАРКЕТИНГ АГЕНТЛИГИ ХИЗМАТИНИ ТАНЛАШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ

12.11.2019

“Ўзавтосаноат” АЖ Ўзбекистон енгил автомобиллар бозорида маркетинг тадқиқотини ўтказиш учун мустақил маркетинг агентлиги хизматларини танлаш бўйича танлов ўтказади.

Тижорат таклифлари хизматлар нархини ўз ичига олиши лозим. Тижорат таклифидаги хизматлар нархининг амал қилиш муддати 31.12.2019 й.гача бўлиши керак.

Тижорат таклифига албатта юридик шахснинг давлат рўйхатига олингани тўғрисидаги гувоҳнома ва тадқиқ хизматларини кўрсатишга лицензия илова қилиниши шарт.

Тижорат таклифи ваколатли шахс имзоси ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши лозим.Тижорат таклифларини қабул қилиш муддати – 18.11.2019 йил соат 12:00гача.

Тижорат таклифларини қуйидаги манзилга йўллашни сўраймиз:Тошкент ш., Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 13.

Ушбу эълонда кўрсатилган талабларга мувофиқ келмайдиган ва/ёки тижорат таклифларини қабул қилиш муддати якунланганидан кейин келиб тушган тижорат таклифлари кўриб чиқилмайди.

Алоқа учун телефон: 140-76-50 (3-2333#)
email: info@uzavtosanoat.uz  
Масъул шахс: Раҳимов Умид

Boshqa tenderlar

tepaga