logo
Orqaga qaytish

Расмий хабарнома

30.11.2019

 “Ўзавтосаноат” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши кураш қўмитаси Республика йўл жамғармасига 3 фоизлик йиғим тўланишининг янги тартибига ўтилиши доирасида, жорий йил сентябрь ойи охирида, ҳақиқатан “UzAuto Motors автомобилларини жисмоний шахсларга етказиб бериш шартномаси”га 2.5- банд қўшилганлигини расман маълум қилади.

Ўтиш борасидаги барча масалалар ҳал қилинган ва ҳозирги кунда, харидорлар томонидан 2019 йил 1 октябргача тузилган янги автотранспорт воситаларининг олди-сотдиси (етказиб берилиши) шартномаси бўйича  ҳамда ушбу шартномалар асосида сотиб олинган янги автотранспорт воситалари учун йиғимни тўлаш тартиби олдингидек қолади – йиғим ДЙҲХХ органларида тўланади. Шу муносабат билан, янги нархларда тўлаш ҳақидаги 2.5- банд энди аҳамиятини йўқотди ва 1 декабрдан автомобиль сотиб олиш борасида тузиладиган барча шартномалардан бутунлай чиқариб ташланади.

Шуни ҳам маълум қиламизки, 1 октябрдан 1 декабрга қадар, 2.5- банди мавжуд шартномани имзолаган харидорлар тегишли дилерлик марказига бориб, ушбу бандни истисно қилувчи қўшимча келишув тузишлари мумкин. Қайд этиш ўринлики, сотиб олинаётган автомобиль нархи ўзгарганида (қўшимча келишув мавжудми-йўқлигидан қатъий назар), бу банд қўлланилмайди.

“Ўзавтосаноат” АЖ Сизларга бефарқ эмаслигингиз ва конструктив танқид учун миннатдорчилик билдиради.

Boshqa yangiliklar

tepaga