logo
Orqaga qaytish

Тежамкор Turbo двигателли янгиланган Malibu: байрамона акция шартларида янги таклиф

16.08.2019

UzAuto Motors компанияси 1.5 л. Turbo двигателли янгиланган Malibu Facelift автомобили савдоси бошланаётганини маълум қилади. Янгиланган, кўпчиликнинг кўнглидан жой олган Malibu, Ўзбекистон бозорида Malibu 2.5л. ўрнини эгаллайди ҳамда унинг янги технологик ва тежамкор (30%) давомчиси бўлади.

Malibu 1.5 л. Turbo – бу чиройли ва уйғун тузилган седан бўлиб, бежирим ва аниқ чизгиларга эга.

Олдузатмали автомобиль аввалгисидан 100 килограммга енгил эканлигига қарамай, унинг узунлигига тахминан 12 мм қўшган. Бундай натижага унинг 1,5 литрли 160 от кучига эга турбомотори сабабли эришилган.

Харидорларнинг Malibu автомобилига бўлган талаби катталигини инобатга олган ҳолда UzAuto Motors Асака банки, Invest Finance Bank va Ўзавтосаноат-лизинг билан биргаликда янгиланган Facelift Malibu Turbo 2 л. автомобилни байрамона акция шартларида харид қилишни таклиф этади.

Ҳозирги вақтда Malibu 2.5л. автомобилини ишлабчиқарилиши Malibu Facelift 1,5 Тurbo моделига алмаштирилмоқда ва чегараланган миқдорда ва ранглар палитрасида қолган.

Компания дилерлар билан биргаликда Malibu2.5 л. автомобили учун шартнома тузган мижозлар олдидаги мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини кафолатлайди.


Boshqa yangiliklar

tepaga