logo
Orqaga qaytish

ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ТУРИН УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНДА БИРИНЧИ АССИСТЕНТ-РОБОТНИ ЯРАТДИЛАР

04.08.2020

Турин политехника университетида Ўзбекистонда биринчи ассистент-робот ишлаб чиқилди, у тиббиёт, тадбиркорлик, таълим, туризм каби соҳаларда кундалик вазифаларни ҳал этишни енгиллатиш ҳамда имкониятлари чекланган одамлар учун ишчи кучини оширишга хизмат қилади.

Ушбу робот нафақат мулоқот ва ҳис-туйғуларни ифодалашга, балки офис ёки уй ишларида ёрдам беришга ҳам қодир. Буюртмачининг истагига кўра, сунъий интеллект, юзни таниш, хона ичида қурилмаларни бошқариш каби қўшимча функциялар ҳам ишлаб чиқилиши мумкин. Роботни бошқариш овозли сигналлар ёки илова орқали амалга оширилиши мумкин.

NovAssistant универсал ассистент-роботи Инновацион ривожлантириш вазирлиги қошидаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази кўмагида ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳа жамоа аъзолари Далер Мардонов (лойиҳа раҳбари), Саидакбархон Пўлатов (дастурчи), Саидазизхон Саидаълоев (конструктор), Саидаълохон Эргашхўжазода (механик) бўлдилар.

Ассистент-роботларнинг ўртача нархи хорижда 180 миллион сўм туради. Маҳаллий ассистент-роботлар, конфигурациясига қараб, 25-45 млн. сўм атрофида бўлади.


Boshqa yangiliklar

tepaga