logo
Orqaga qaytish

Тошкентда “Volkswagen” дилерлик маркази очилди

27.07.2020

Бугун, 27 июлда Тошкентда “Volkswagen” дилерлик марказининг расмий очилиши ўтказилди ва “Volkswagen Caddy” автомобиллари сотувига старт берилди.


“Volkswagen Caddy” минивенлари учта комплектацияда сотувга чиқарилди: Cargo, Kombi ва Trendline. Автомобиллар ҳам бизнес учун, ҳам оилавий фойдаланишга мўлжалланган. Автомобиллар нархи билан компаниянинг расмий сайтида танишиш мумкин. Қўшимча ўлароқ, белгиланган нархлар Россия бозоридаги ўхшаш автомобиллар нархларидан паст эканлигини қайд этамиз.

Мамлакатдаги эпидемиологик вазият туфайли, “Volkswagen” расмий дилерлик маркази тақдимоти онлайн-режимда ўтди, унда “Ўзавтосаноат” АЖ Бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов, “Жиззах-авто” МЧЖ бош директори Ойбек Аюбов ва “Фольксваген Груп Рус” компанияси бош директори Маркус Озегович қатнашди.

Ушбу лойиҳанинг амалга ошишига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил январь ойида Германияга сафарида замин яратилганди – ташриф доирасида лойиҳа ташаббуси илгари сурилган ва кейинчалик, жорий йил март ойида “Ўзавтосаноат” АЖ ва “Фольксваген Груп Рус” концерни ўртасида “Жиззах Автомобиль заводи” МЧЖ компанияси базасида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.

Шавкат Умурзоқов ўз табрик нутқида қайд этганидек: “Ҳамкоримиз дунёдаги энг йирик автоконцернлардан бири бўлиб, йилига 11 млн.дан зиёд автомобиль ишлаб чиқаради. Бундай шерик билан ҳамкорлик ўрнатилиши бозорнинг юқори салоҳиятга эга эканлигига ва мамлакатда қулай инвестицион муҳит мавжудлигига далолат қилади. “Фольксваген” билан ҳамкорлик бизга ишлаб чиқариш маданиятини, сифатни, сотувлар ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш сервис даражасини оширишга ёрдам беради.

Келгусида биз, концерннинг Ўзбекистонда чиқарилаётган маҳсулот сифатига қўядиган барча талабларга риоя этган ҳолда, ишлаб чиқарилаётган автомобиллар маҳаллийлашувини сезиларли оширишни режалаштирганмиз. Бу бизга Жиззах минтақасида янги иш ўринлари яратиш, компонентлар логистикасига харажатларни камайтириш ва маҳаллийлашув корхоналарининг мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятини ишга солиш имконини беради”.

“Volkswagen” расмий дилерлик маркази (“Сергели Автотеххизмат”) Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Обиҳаёт кўчаси, 39- уй манзилида жойлашган.

Телефон (тезкор линия): +998 71 202 71 71
Web site: www.volkswagen.uz

Facebook: volkswagenuzb

Instagram: volkswagenuzb

Youtube: volkswagenuzb

Telegram: @vw_uzb

Boshqa yangiliklar

tepaga