logo
Orqaga qaytish

Учта дилерлик корхоналарининг улушлари сотувга қўйилди

26.11.2018

«Ўзавтосаноат» АЖ маълум қиладики, корхона кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш учун дилерлик корхоналари ўртасида рақобатни ошириш бўйича, жумладан тўлиқ хусусий дилерлик корхоналари сонини ошириш йўли билан босқичли ишларни амалга оширмоқда. Мазкур иш доирасида учта дилерлик корхоналаридаги улушлар (Сирдарё вилоятидаги «Оқолтин Автотехсервис» МЧЖ, Жиззах вилоятидаги «Жиззах Автотеххизмат» МЧЖ ва Самарқанд вилоятидаги «Самарқанд Автотеххизмат» МЧЖ) савдо ташкилотчиси – «Respublika mulk markazi» МЧЖ орқали хусусий инвесторларга сотиш учун аукцион сотувга қўйилди.

Савдо 2018 йилнинг 26 декабрида бўлиб ўтади.

Биз билан қолинг!

torgi

Boshqa yangiliklar

tepaga