logo

Yangiliklar va tadbirlar

МЧЖ "O'zERAE Climate Control" ҚКда китоблар кўргазмаси ўтказилди

 

2018 йилнинг 28-август кунлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи МЧЖ "O'zERAE Climate Control" ҚК бошланғич ташкилоти томонидан  корхона ёшлари учун янги адабиётлар, маърифий-сиёсий, ҳуқуқий, бадиий асарлар, жаҳон адабиётининг дурдоналари каби китоблар  кўргазмаси ташкил этилди.Китоблар бошланғич ташкилот кутубхонасига совға қилинди.


 

 

Фарғона водийсида кўшма корхоналар ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтди


Муҳтарам Президентимиз томонидан юртимизда футболни янада ривожлантириш бўйича кўплаб қарор ва фармонлар қабул қилинмоқда.
Ушбу қарорлар ижросини таъминлаш, футболни оммавийлаштириш ҳамда ривожлантириш, корхона ва ташкилотларда мехнат қилаётган ишчи-хизматчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциация ҳамда ЎзАвтосаноат АЖ томонидан Фарғона водийсида фаолият юритаётган қўшма корхоналар ўртасида “Ўзбекистон футбол ассоциацияси кубоги-2018” мусобақаси низоми Ўзавтосаноат АЖ бошқарув раиси ҳамда Ўзбекистон Футбол Ассоциация биринчи вице-президенти томонидан тасдиқланди.
Низомга кўра Фарғона водийсида фаолият юритаётган қўшма корхоналар 2 гурухга бўлинган холда бахс олиб боришди. Мусобақа қизғин бахсларга бой бўлди ва Фарғона вилоятидан ташриф буюрган UzSungWoo FC жамоаси барча ўйинда ғалаба қозониб мусобақа ғолиби бўлди.


 

Ёш китобхон кўрик танлови

 

Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ҳазорасп тумани кенгаши томонидан “Ёш китобхон” кўрик-танлови ташкил қилинди. Ушбу кўрик-танловнинг 20-30 ёш тоифаси бўйича "GM O'zbekiston" АЖ Хоразм вилояти филиали таъминот бўлинмаси бригадири Рўзметов Дилмурод  биринчи ўринни қўлга киритиб вилоят босқичи иштирокчисига айланди. Танлов сўнгида ғолиблар қимматбаҳо совға ва диплом билан тақдирландилар. 



tepaga