logo

Yangiliklar va tadbirlar

 

YOSHLAR - KELAJAK BUNYODKORI

 

Eng muhim vazifa – yosh avlodga puxta ta'lim berish, ularni ma'naviy yetuk insonlar etib tarbiyalashdir.
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.M.Mirziyoyev

1 декабрь бутун дунёда ОИТСга қарши кураш куни 


Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни 1988 йилдан бошлаб дунё бўйлаб ҳар йили 1 декабрь куни нишонланади. Ушбу кун соғлом ҳаёт тарзини илгари суриш борасидаги энг муҳим кунлардан бири саналади. Шу кун муносабати билан 2018 йил 1 декабрь куни “GM O’zbekiston” АЖ Хоразм вилояти филиалида “Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида филиалимиз умумий амалиёт шифокори В.Машарипов томонидан йиғув, бўёқлаш, пайвандлаш цехларида фаолият юритаётган ёшларга ОИТС вируси ҳақида, касалликдан ҳимояланиш йўллари бўйича батафсил тушунчалар берилди. ОИТС вируси бўйича видеороликлар тушлик пайти ошхона биносида мониторлар орқали ишчи-ходимларга намойиш қилинди. 



«Ўзавтосаноат» футбол жамоаси «Дўстлик спартакиадаси» спорт мусобақаларининг бронза медаллари совриндори бўлди


2018 йилнинг 17-24 ноябрь кунлари Тошкентда ходимларни спорт ва жисмоний тарбияга жалб этиш мақсадида мамлакатимиз вазирлик, идора ва ташкилотлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзинини тарғиб этиш мақсадида ўтказилган «Дўстлик спартакиадаси» спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Спорт мусобақалари шашка, шахмат, стол тенниси ва бадминтон, футбол каби спорт турлари бўйича ўтказилди.


Спортнинг турли йўналишлари бўйича беллашувларда жами бўлиб Ўзбекистон вазирликлари ва идораларининг 1505 нафар ходими иштирок этди.

 

24 ноябрь куни «Миллий» стадионида кубок учун футбол бўйича финал матчи бўлиб ўтди. «Ўзавтосаноат» ходимларидан ташкил топган жамоа фахрий 3-ўринни эгаллаб, бронза медали соҳибига айланди. Барча совриндорларимизни чин қалбимиздан табриклаймиз!

 

“Автокомпонент” АЖ  корхонасида техник хавфсизлик қоидалари бўйича тренинг бўлиб ўтди


Ушбу тренинингдан кўзланган асосий мақсад корхона ишчи ходимлари, корхонамизда содир бўлиши мумкин бўлган хавфларни олдини олиш чора тадбирларни амалга ошириш бўйича бўлиб ўтди.Сўзни Техника хавфсизлик бўлими бошлиғи Қодиров Аваз очиб берди. Тренингда техника хавфсизлик қоидалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди, шахсий химоя воситаларидан тўғри фойдаланиш,оғир юкларни кўтаришда хавфсизлик қоидаларин эсдан чиқармасликни таъкидлаб ўтди.Сўнг сўзга Труба цехи бошлиғи Махмадалиев Шерходбек чиқди ва хавфсизлик қоидалари қоидалигича қолмаслиги ва ундан тўғри фойдаланиш бўйича кўрсатмалар бериб ўтди.Тренинг якунида техника хавфсизлиги бўлими иш жойларидаги хавфсизлик чоралари бўйича фикрлар алмашилди, камчиликлар айтиб ўтилди, камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий иш бўйича чора тадбир қилиниши вазифаси юклатилди.

 

“Ёш мутахассис – келажак бунёдкори!” шиори остида учрашув ташкил қилинди

 

2018 йил 24 октябрь куни “GM O`zbekiston” AJ Хоразм вилояти филиалида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши ҳамда ЎзЛиДеП Хоразм вилояти БПТ Кенгаши ташаббуси билан “Ёш мутахассис – келажак бунёдкори!” шиори остида Питнак шаҳар транспорт касб ҳунар коллежининг ёш мутахассислари ва “GM O`zbekiston” AJ Хоразм вилояти филиали раҳбарлари ўртасида учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда “GM O`zbekiston” AJ Хоразм вилояти филиали ходимлар билан ишлаш бўлинмаси бошлиғи, ЎзЛиДеП БПТ Кенгаши раиси У.Ю. Маткаримов сўзга чиқиб, корхона ички меҳнат тартиб интизом қоидалари билан таништириб, 2016 йил якуни буйича заводимиз дунёдаги барча «ДжиЭм» кархоналари орасида PI (ходимларни жалб килиш) йўналиши бўйича фахрли 1-чи ўринни, 2017 йилда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тамонидан «Энг яхши корхона» номинацияси бўйича 1-чи ўринни эгаллаганлигини, 2017 йилнинг октябрь – ноябрь ойларида чет эллик мутахассислар (Америка, Корея, Китай, Хиндистон) томонидан ўтказилган калибровка натижаларига кўра «BIQ III»  сифат белгисига эришганлигимизни, эндиликда бизнинг мутахассислар Хитой, Тайланд, Корея заводларига бориб малака ошириб келаётганлигини айтиб ўтди. Учрашув давомида заводимизда ёшларга яратилган кенг имкониятлар ҳақида ва ишга қабул қилинган ходимларнинг асосий қисми касб ҳунар коллежларининг ёш мутахассислари эканлигини таъкидлаб, ушбу заводда ишлашни ҳоҳловчи ёшлар етук мутахасссис бўлибгина қолмай, рус ва инглиз тилларини ҳам яхши билишлари зарурлигини айтиб ўтди.

Шундан кейин Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши бандликка кўмаклашиш ва ижтимоий ҳимоя бўлими мудири Хакимов Кувондик Олтибаевич сўзга чиқиб ушбу заводда ёшларга яратилган имкониятлар, шароитлар дунё талабларига жавоб бериши ва шу заводга ишга кириш учун коллежда яхши билим олиб Президентимиз ишончини оқлашда ҳамма талабаларга куч-қувват тилади.

 Шундан кейин ёшлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш учун йиғув цехига ташриф буюришди ва эсдалик учун суратга тушишди.



 

"Оила-муқаддас қўрғон" мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди


 2018 йил 24 октябрь куни “GM O`zbekiston” AJ Хоразм вилояти филиалида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига асосан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши билан ҳамкорликда “Оила – муқаддас қўрғон” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Очиқ мулоқотда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти кенгашидан спорт-саломатлик ва ёш оилалар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Бобожонова Дилрабо Ражабовна, бандликка кўмаклашиш ва ижтимоий ҳимоя бўлими мудири Хакимов Кувондик Олтибаевичлар иштирок этди. Очиқ мулоқот ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш борасидаги муҳим омиллар ва оила психалогияси тўғрисида бўлиб ўтди. 


 

УЗАВТОСАНОАТАЖ ТАРКИБИГА КИРУВЧИ КОРХОНАЛАР ЎРТАСИДА ЭНГ ЯХШИ КОРХОНА КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ 


Ҳар йили “Узметмашсаноат” Республика касаба уюшмалари қарори ва “Узавтосаноат” АЖ буйруғига асосан “Узавтосаноат” АЖ таркибига кирувчи корхоналар ўртасида  автомобиль тармоғида хавфсизлик талаблари ва меҳнат гигиенаси, жароҳатларни камайтириш, ишлаб чиқариш эстетикаси ва маданиятини яхшилаш, шунингдек, самарали ва унумли меҳнат қилиш учун қулай шароитлар яратган энг яхши корхонани аниқлаш мақсадида  кўрик-танлов ўтказилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан ўтказилган бу йилги кўрик-танловда “Уз-Донг Вон Ко” қўшма корхонаси  “Хавфсиз иш шароитлари яратган, ишлаб чиқариш эстетикаси ва маданияти юксак бўлган энг яхши ташкилот” номинациясида фахрли 1- ўринга муносиб деб топилди.



«ЎЗАВТОСАНОАТ» РАИСИНИНГ ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТИ: «ТЎСИҚЛАРСИЗ»

 

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Асака шаҳрида жойлашган «GM Uzbekistan» заводи ҳудудида «Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзоқов соҳада фаолият юритаётган 280 нафар ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. «Ўзавтосаноат»  АЖ раҳбари видео конференц-алоқа орқали Фарғона, Хоразм, Самарқанд, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган корхоналарнинг ёш вакиллари билан мулоқот қилди. Мулоқот чоғида раҳбар «Ўзавтосаноат» ва унинг корхоналари ривожланиш концепцияси билан бўлишди.

 

Очиқ мулоқот чоғида ёшлар ўзларининг муаммолари, қизиқтирган саволлари ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича фикр-мулоҳазалари билан бошқарув раисига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконига эга бўлишди. Муҳокамаларда иштирокчилар «Ўзавтосаноат» раҳбари томонидан таклиф қилинган янги концепцияни амалга ошириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек автомобилсозлик соҳасига инновцияларни жорий қилиш зарурлигини қайд этишди.Раҳбар ёш авлодга мурожаат қилар экан, соҳадаги ўзгаришлар ташаббускорлари авваламбор ёшлар бўлиши кераклигини таъкидлади.


Шавкат Умурзаков, «Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси: 

«Айни дамда автомобилсозлик саноатимизда катта ўзгаришлар кечмоқда, таркибида ёшлар мавжуд бўлган махсус ишчи гуруҳнинг янги концепцияси ишлаб чиқилди. Шу сабабли ёшларимиз унинг ривожи учун ўзларининг ҳиссаларини қўшишда давом этишларини истардим. Мен барча таклифларингизни эшитишдан, барча саволларингизга жавоб беришдан, муаммоларингизни кўриб чиқишдан ҳурсанд бўламан, шу сабабли ушбу шаклдаги мулоқотлар энди тез-тез ўтказилади.

Ёш мутахассислар – бу автосаноатнинг келажаги ва мен сизлар уни мен яхши кўриб қолганимдай яхши кўрасизлар деб умид қиламан. Келинглар, биргаликда автосаноатимизни юқори чўққиларга олиб чиқиш йўлида барча кучимизни сафарбар қиламиз.  Ҳар бирингиз, қайси корхона ва қайси лавозимда фаолият юритишингиздан қатъи назар бунинг учун ўз ҳиссангизни қўша оласиз. Ўз таклифларингизни билдиришдан қўрқманг, сизларни эшитишларидан қўрқманг, ҳар бир фойдаси тегиши мумкин бўлган ғоя албатта кўриб чиқилади».


Шерзодбек Мадаминжанов, «УзДонгжу-Пэйинт.Ко» қўшма корҳонаси ёшлар етакчиси: 

«Тўғриси, очиқ мулоқотни бу даражада самимий, очиқ ва тўсиқларсиз бўлади деб ўйламагандим. Бугунги учрашув ёшлар учун рағбатлантирувчи бўлди. Шубҳасиз, бундай очиқ мулоқотлар кўп раҳбарларга намуна бўлиб хизмат қилади. Ўз ўрнида раҳбариятимизнинг бизга бўлган ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз».


Очиқ мулоқот чоғида соҳанинг истиқболли йўналишлари белгиланди, масъул ходимларга зарурий кўрсатмалар берилди. Шунингдек бундай мулоқотлар доимий равишда ўказилиши таъкидланди.



“Ўзавтосаноат” АЖ тизимидаги корхоналар ёшлар етакчилари умумий йиғилиши ва ўқув-машғулоти бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “ДжиЭм Ўзбекистон” АЖ бошланғич ташкилоти томонидан “Ўзавтосаноат” АЖ тизимидаги барча корхоналар ёшлар етакчилари учун бир кунлик ўқув-семинари ва Асака автомобиль заводига экскурсия ташкил этилди. Давлатимизнинг ёшларга оид сиёсати соҳасидаги ислоҳотлар, “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастурининг мазмун-моҳияти, ёшлар ташкилотлари фаолият самарадорлигини ошириш, хужжатлар билан ишлаш каби долзарб мавзуларда ўқув-семинарларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг малакали мутахассислари олиб борди. Ўқув-машғулотларидан сўнг етакчиларнинг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда етакчилар фаолиятининг хисоботлари тингланди, мавжуд муаммо ва долзарб масалалар муҳокама қилинди, келгусида ёшлар билан ишлаш борасида ягона электрон тизим жорий қилиш, етакчилар форуми ва бир қанча тадбир, спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди.

Тадбирлардан сўнг завод бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Автомобиль ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишган тизим корҳоналарининг ёшлар етакчилари катта таассуротлари ва ҳаяжонларини яшириб ўтирмай, бу кун уларнинг хотираларида бир умр ёдда қолиши ҳамда келгуси фаолиятига ижобий таъсир этишини таъкидлаб, “ДжиЭм Ўзбекистон” АЖ раҳбарияти ва барча меҳнат жамоасига миннатдорчилик билдирдилар. Йиғилиш якунида ўзаро тажриба алмашиш ва фаолият билан танишиш мақсадида бу каби ташрифларни тизимнинг барча корхоналарида ташкил этишга келишиб олинди.  

 

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ҳазорасп тумани Кенгашида волейбол мусобақаси ўтказилди


2018 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ҳазорасп тумани Кенгаши томонидан хотин-қизларни спортга кенг жалб қилиш, волейбол спорт турини янада оммалаштириш мақсадида Ҳазорасп туманидаги корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ҳотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида, “Ёшлар олтин тўпи” мусобақаси ўтказилди.

Ушбу мусобақада “GM O’zbekiston” АЖ Хоразм вилояти филиали жамоаси иштирок этди. Мусобақа қизғин курашларга бой бўлди ва филиалимиз хотин-қизларидан иборат жамоа финалгача етиб бориб 2-ўринни қўлга киритишди. Биринчи ўрин Ҳазорасп туманидаги 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоасига насиб этди.


 

«GM Uzbekistan» АЖ Хоразм вилояти филиалида семинар-тренинг бўлиб ўтди


«GM Uzbekistan» АЖ Хоразм вилояти филиалида жорий йилнинг 7 сентябрь куни “WOLFSOFTS” ўқув маркази томонидан “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастури доирасида ёшларга яратилган имкониятлар билан таништириш, уларни ўз ишларидан четлашмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, бизнес режа тайёрлаш кўникмаларини ўргатиш ҳамда иш фаолиятида иш самарадорлигини ошириш бўйича интерактив семинар-тренинг бўлиб ўтди. Ушбу семинар-тренингда тадбиркорликка қизиқадиган ёшлар иштирок этди. Семинар-тренинг давомида ёшлар кредитлар олиш, солиқ имтиёзлари, бизнес режа тузиш бўйича саволларга тўлиқ жавоб олишди.

 

 

 

 

“Уз-Донг Жу Пэинт Ко” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасида “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди


Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида корхонанинг Резина жипсловчи қисмлар ишлаб чиқариш цехида байрам тадбири ташкил этилди. Байрам тадбирида Резина жиповчи қисмлар ишлаб чиқариш цехи бошлиғи А.Садиқов кириш сўзи билан очиб бериб,  барча ишчи-ходимларни яқинлашиб келаётган Ийд Қурбон Хайити ва Мустақиллик байрамлари билан табриклади. Байрам тадбирини Бош директорнинг ижтимоий масалалар вакили К.Абдувалиева ва ёшлар иттифоқи корхона бошланғич ташкилоти етакчиси Ш.Мадаминжановлар олиб бордилар. Тадбир давомида корхонада ташкил этилган “Қувноқлар ва зукколар” жамоасининг саҳна ҳазиллари ходимларни кайфиятига хурсандчилик улашди. Шунингдек, корхона ишчиси Г.Тожиматова “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон” қўшиғини жонли ижрода куйлади, ишчи Ю.Қосимованинг рақси эса томоша қилиб ўтирган ходимларнинг олқишига сазовор бўлди. Тадбир оралиғида ишчи-ходимларни саҳнага жалб қилган ҳолда “Харфдан сўз ясаб мулоқотга киришиш” ва “Қизиқарли шартлар” каби мавзуларда турли ҳил ўйинлар ташкил этилди ва ғолиб иштирокчиларга эсдалик совға сифатида китоблар берилди. 

 

 

“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним”  ғояси остида “Уз-Донг Жу Пэинт Ко” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси ёш ишчи-ходимлари Тошкент шаҳридаги музей ва диққатга сазовор масканларга ташрифи ва таниқли санъаткор билан ижодий учрашув бўлиб ўтди

 

“Ўзавтосаноат” АЖнинг 2018 йилда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш  юзасидан белгиланган чора-тадбирлар дастурининг 4, 25 бандларини бажарилишини таъминлаш ҳамда “Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раиси ўринбосари У.Салимов томонидан тасдиқланган 07.08.2018 йилдаги  №12-02-18-94/1 сонли Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма етти йиллигини муносиб кутиб олиш юзасидан белгиланган Чора тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 24-26 август кунлари 12 нафар корхонанинг фаол ёш ишчи-ходимларининг Тошкент шаҳридаги музей ва диққатга сазовор масканларга ташрифи уюштирилди.

Дастлаб ёш ходимлар Олимпия шон-шухрат музейига ташриф буюрдилар. Музейда махсус бириктирилган экскурсовод ходим томонидан музейнинг яратилиши тарихи, Халқаро ва Ўзбекистон олимпия қўмитаси томонидан тақдим қилинган медаллар, эсдалик нишонлари, тарихий аҳамиятга ва қимматликка эга бўлган спорт соҳасига оид бўлган буюм ва совринлар хақида, Олимпиада ўйинларининг тарихи ва бугуни тўғрисида, турли йилларда Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, чемпионликка эришган барча спортчилар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, саёҳатчилар Турин политехника музейида ташрифини давом эттирдилар. У ерда қадимда яратилган ва фойдаланилган автомашиналар, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган барча турдаги автомашиналарнинг техник хусусиятлари, илк ва сўнгги маротаба ишлаб чиқарилган автомашиналар, автосаноат тизимида фаолият юритувчи қўшма корхоналар хусусида ва антиквар автомашиналар тўғрисида кўргазмали маълумотлар берилди ҳамда Турин политехника институти талабалари томонидан тайёрланган техник ишланмалар ва ихтиролардан иборат кўргазмалар тақдимоти намойиш этилди.  

Саёхатнинг иккинчи куни Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф ташкил этилди. Ушбу ташриф давомида иштирокчилар Амир Темур ва темурийлар тарихи, шажараси, темурийлар даврига оид бўлган экспонатлар, турли ҳил буюмлар, ҳар хил асарлар билан танишдилар ва ўргандилар. Шунингдек, Темурий шахзодалар томонидан яратилган тарихий обидалар ва биноларнинг кўргазмали макетлари хам қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.

Таниқли санъаткор билан учрашув ташкил этиш мақсадида кун сўнггида Тошкент шаҳрида жойлашган “Шохона” ресторанида актёр, қизиқчи, карате спортининг қора белбоғ соҳиби Валижон Шамшиев билан учрашув ташкил этилди. Валижон Шамшиев билан корхона ишчи-ходимлари ўртасида дилдан суҳбат бўлиб ўтди. Учрашувда актёр ўз хаёт йўли, санъатга кириб келиш тарихи, спорт соҳасида эришган ютуқлари тўғрисида, шунингдек, келажакда режалаштираётган лойиҳалари ҳақида ҳам ўртоқлашдилар. Иштирокчилар ўзлари қизиқтирган саволлар билан Валижон Шамшиевни шошириб қўйдилар. Учрашув самимий, кўтаринки руҳда, хазил мутойибаларга бой бўлди ҳамда вақти келганда санъаткорнинг жиддий сўзлари, ҳаммани ўйга толдирадиган мазмундаги шеърлари қалбларни ичига кириб борди. Учрашув сўнггида санъаткор барча иштирокчиларни ўз уйидаги узум боғига таклиф этди ва ўз қўли билан етиштираётган узум мевасидан меҳмонларга тортиқ қилди.


 

МЧЖ "O'zERAE Climate Control" ҚКда Мустақиллик байрам тадбири бўлиб ўтди


Ўзбекистон Республикаси  Мустақиллигининг 27 йиллик муносабати билан  МЧЖ "O'zERAE Climate Control" ҚКда байрам тадбири ташкил этилди. Корхона фаолиятида ўзининг намунали ва фидокорона хизмат қўрсатаётган, корхона ривожи учун ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ишчи ҳодимлар фахрий ёрлиқ, пул ва қимматбахо совғалар  билан тақдирланди.



МЧЖ "O'zERAE Climate Control" ҚК ёшлари учун театрга саёҳат ташкил этилди


2018 йилнинг 29-август куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи МЧЖ "O'zERAE Climate Control" ҚК бошланғич ташкилоти томонидан  корхона ёшлари билан биргаликда , шаҳар бўйлаб саёҳат, маданий дам олиш учун театрларга бориш ташкил этилди.

 

 

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Умурзақов Шавкат Буранович билан тизим ёшларининг очиқ мулоқоти бўлиб ўтди 

tepaga