Chevrolet 2020 йилда Қозоғистонда энг оммабоп автомобиллар рўйхатига кириб, энг тез ривожланаётган брендга айланди. UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар яна бир бор Қозоғистон автомобиль бозори рейтингининг биринчи ўринларига чиқди. Қозоғистон автомобиль бизнеси ассоциациясининг (АКАБ) маълумотларига кўра, 2020 йил декабр ойида Қозоғистон автомобиль бозорида жами 2493 дона Chevrolet русумли автомобиллар сотилиб, мамлакат янги автомобиллар бозори умумий ҳажминиг 26,7% ташкил этди.