logo
Orqaga qaytish

“Ўзавтосаноат” АЖ Asaka Cityда 10 000 иш ўрни яратади

24.05.2020

Аҳолини сифатли турар жой билан таъминлаш – Ўзбекистондаги ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири. Айниқса бу йўналиш аҳоли энг зич жойлашган минтақалардан бири – Фарғона водийсида долзарб.

Аҳолининг ва автомобиль саноати корхоналари ишчиларининг турар жойга эҳтиёжини қондириш, шунингдек янги иш ўринлари яратиш мақсадида, “Ўзавтосаноат” АЖ Андижон вилоятида “Asaka City” замонавий турар жой мавзеини қуришни бошлади. Ривожланган инфратузилмага эга, қиймати 98 млн. бўлган турар жой мажмуасининг қурилишида 7 700 киши иштирок этади, тайёр турар жойлар эса 5 000 оилани уй билан таъминлайди, бу кичикроқ аҳоли пункти аҳолисига тенгдир.

Янги замонавий мажмуа Асака туманидаги Чек маҳалласида, 45 гектар майдонда жойлашади. Янги уйлар ва бинолар қурилиши энг илғор замонавий қурилиш технологияларига асосланган ва одатий уйлардан тежамкорлиги ҳамда энергосамарадорлиги билан ажралиб туради.

Жами 4631 та хонадонли 71 та кўп қаватлик турар жойдан ташқари, мажмуа таркибига 2 та мактабгача таълим муассасаси (320 ўринга), 1500 ўринли мактаб, 250 ўринли шифохона, боғ, 10 000 квадрат метр майдонга эга савдо маркази ва бошқа объектлар киради.

Лойиҳани амалга ошириш учун, шунингдек импорт ўрнини босиш тенденциясини эътиборга олиб, “Ўзавтосаноат” компанияси саноат чиқиндиларини қайта ишлашга ва мажмуанинг сифатли қурилишини таъминлашга қаратилган, қиймати 20 млн. долларли лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Қурилиши 2020 йил 3- чорагига режаланган, замонавий энергия тежовчи технологиялар асосида қурилиш материаллари ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводи ҳам Асака туманида жой олади. Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулот “Asaka City” мажмуаси қурилишида ишлатилади, бу бинолар таннархини камайтириш ва аҳолини қўшимча иш ўринлари билан таъминлаш имконини беради. Бундан ташқари, маҳсулотнинг бир қисмини ички ва ташқи бозорларда сотиш режалаштирилган.

Корхонада МДФ ва металлдан эшиклар, зиналар учун панжаралар, полистиролбетон ва гипсдан блоклар, лок-бўёқ маҳсулотлари, бетон конструкциялари ва бошқа қурилиш материалларини ишлаб чиқариш режалаштирилган, келгусида улар “Asaka City” мажмуаси қурилишида ишлатилади.

Лойиҳа доирасида тузиладиган, саноат чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича тўртта корхона 35 000 тонна импорт ўрнини босувчи маҳсулот: 5700 тонна қоғоз, 4000 тонна тахта ва 1300 тонна пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш имконини беради.

“Ўзавтосаноат” АЖ ишлаб чиқарилаётган маҳсулот диверсификацияси ва янги иш ўринлари яратиш сиёсатини фаол юритмоқда. Ишлаб чиқаришлар жорий этилгач, корхоналарда яқин туманлардаги 2300 нафар аҳоли ишга жойлашади. Умуман, Asaka City мажмуасини қуриш лойиҳаси 10 000 та иш ўрни яратиш имконини беради.

Boshqa yangiliklar

tepaga