logo
Orqaga qaytish

«ЎЗАВТОСАНОАТ» АЖ GM UZBEKISTAN АВТОМОБИЛЛАРИНИ ОНЛАЙН ХАРИД ҚИЛИШ БЎЙИЧА UZAVTOSAVDO ИНТЕРНЕТ ВА МОБИЛ ПЛАТФОРМАСИНИ ИШГА ТУШИРМОҚДА

08.11.2018

2018 йилнинг 7 ноябрь куни «Ўзавтосаноат» АЖ биносида компания раҳбарияти ва ОАВ вакиллари иштирокида GM Uzbekistan автомобилларини онлайн режимда харид қилиш бўйича Ўзбекистондаги биринчи интернет ва мобил платформа – Uzavtosavdo ни ишга тушириш мавзуига бағишланган пресс-брифинг бўлиб ўтди.


Бугундан бошлаб, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси ёки меҳмонлари uzavtosavdo.uz сайтидан автомобиль харид қилишлари, шунингдек Android ва iOS мобил телефонлари учун Uzavtosavdo мобил иловасини юклаб олишлари мумкин. Янги илова билан автомобиль хариди осон ва тез амалга ошади.


Амалга оширилиши лозим бўлган иш - Uzavtosavdo иловасини юклаб олиш ва онлайн йўриқнома ёрдамида Ягона идентификациялаш тизимида (OneID) рўйхатдан ўтишдир. ЭРИ (электрон рақамли имзо)га эга бўлсангиз, автомобилни чет элда туриб ҳам илова орқали харид қилишингиз мумкин.

 
Энди узоқ кутилган автомобиль хариди ёқимли ва енгил ҳодиса бўлди – автомобиль модели, тури, ранги ва ҳаттоки дилерлик марказини ҳам танлаш мумкин. Бундан ташқари, автомобиль учун тўлиқ ёки қисман онлайн тўловни амалга ошириш имкони мавжуд. Осон ва тез. Жараён тўлиқ автоматлаштирилган.


Сиз дарров навбатингиз рақами ва дилерда мавжуд автомобиллар рўйхатини кўрасиз. Агар сизга керакли автомобиль сотувда бўлмаса - бу муаммо эмас, буюртмангиз автомат равишда заводга жўнатилади. Сиз шартнома рақами ва автомобилингизнинг индивидуал VIN-рақамини оласиз. Амалга оширилиши лозим бўлган ягона иш – бу банк картаси орқали танлаган автомобилингиз қийматининг 3%ини ва кейинчалик смс-хабарда эслатилган қолган суммани тўлашдир.


Эски харид тизимига бўлган норозилик ва даъволарнинг асосий сабаби - нафақат шартнома тузиш ва тўловни амалга ошириш учун, балки автомобилни олиш учун ҳам юзага келадиган узун навбатлар эди. Бунга сабаб виждонсиз одамлар томонидан юзага келтирилган жонли навбатлар бўлиб, бу автомобиль харидини номаълум муддатга чўзиб юборарди. 2018 йилнинг 24 августидан 6 ноябригача бўлган даврда харидорлар томонидан автомобилларнинг турли моделлари учун 20 207 дан зиёд ариза ва шартномалар бекор қилинган. 3% лик бўнак тўловининг жорий этилиши ушбу сабабни бартараф этиб, харидорга автомобилнинг энг қисқа муддатларда етказилишини кафолатлайди. Сохта ариза ва навбатларни аниқлаш бўйича фаол ишлар давом этмоқда.


Энди Uzavtosavdo иловаси Сизга бутун жараённи энг бошидан назорат қилиш имконини беради. Сиз нечанчи навбатда турганингиз ва аниқ қачон автомобилни олишингизни биласиз, биз эса автомобилингиз энг қисқа муддатларда етказилиши учун барча имкониятларни ишга соламиз!


Танлаган автомобилингиз қийматининг 85%ини тўлаганингиздан сўнг, қўшимча бонус сифатида автомобилни уйингизга бепул етказиб бериш хизматидан фойдаланишингиз мумкин бўлади.


Автомобиль хариди бўйича мазкур замонавий альтернатив қарор исталган автомобиль харидини қулай, шаффоф ва энг асосийси ёқимли қилишига ишонамиз!


Биз билан бирга қолинг, биз Сизга ёқимли харидлар тилаб қоламиз!


- Иловани AppStore орқали юклаб олиш: !Тез кунда
- Иловани GooglePlay орқали юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details…
- Сайтга: uzautosavdo.uz

 

 

uzavtosavdo1

Boshqa yangiliklar

tepaga