logo
Orqaga qaytish

“Ўзавтосаноат” АЖ: I чорак якунлари

15.04.2019

Бугунги кунда “Ўзавтосаноат” АЖ олдида янги вазифалар турибди: компания фаолиятининг самарадорлигини ошириш, ишончли маҳсулот ва хизматлар яратиш. Рентабелликни ошириш, инновацион ечимлар қўллаш орқали, мижозлар эҳтиёжларига мослашувчан ёндашувни таъминлаш. 

Бугунги кунда “Ўзавтосаноат” АЖ Ўзбекистондаги энг йирик компаниялардан бири бўлиб, унинг таркибига 50дан зиёд корхоналар киради, улар фаолиятида 25 мингдан ортиқ киши банддир.

Компаниянинг асосий фаолияти – транспорт воситалари ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ҳамда автомобиллар сотиш. Бундан ташқари, “Ўзавтосаноат” АЖ тузилмасида велосипедлар, спорт инвентари, пойабзал ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек таълим муассасалари ҳам мавжуд.

Ишлаб чиқариш фаолияти

info3

 

019 йил I чоракда тармоқ корхоналари томонидан умумий қиймати 7 588,3 млрд сўмдан зиёд товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Ушбу давр мобайнида 59,5 мингта енгил автомобиль, 990 та ISUZU автобуси ва юк машинаси, 317 та MAN автобуси ва юк машинаси ва 414 та КамАЗ юк машинаси конвейердан чиқди.

uz

Тармоқ корхоналари томонидан, шунингдек,  умумий қиймати 5 175,3 млрд сўмлик халқ истеъмоли товарлари чиқарилди, 2018 йил I чорагига нисбатан ўсиш суръати 166,6% бўлди.

uz4

Экспорт дастури

Иқтисодиёт ўсишининг барқарор суръатларини ушлаб туришнинг энг муҳим омилларидан бири экспорт салоҳиятини ошириш ва маҳаллий маҳсулотнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини кучайтиришдан иборат.

Шуни ҳисобга олиб, “GM Uzbekistan” АЖ 2019 йилни Экспорт салоҳиятини ривожлантириш йили  деб эълон қилди.

16 март куни GM Uzbekistan Қозоғистонга биринчи атвомобиллар партиясини экспорт қилди. Компания Қозоғистоннинг Қустанай шаҳридаги “СариаркаАвтоПром” заводига йирик узелли йиғиш ишлари учун Nexia R3 моделини, шунингдек, “Равон Моторс Қозоғистон”га тайёр ҳолда R4 моделини экспорт қилади.

Жорий йил апрель ойида GM Uzbekistan Беларусга экспорт учун Nexia R3 ва R4 автомобилларининг илк партиясини жўнатди. Аввалроқ, бу йил бошидан, компания Афғонистон ва Тожикистон республикаларига автомобиллар экспорт қила бошлаганди.

Енгил автомобиллардан ташқари, “Ўзавтосаноат” АЖ транспорт воситаларининг бошқа турларини ҳам экспорт қилади. Чунончи, жорий йил бошидан қўшни мамлакатларга “Самавто” МЧЖ ва “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖда ишлаб чиқарилган 83 та атвобус ва 49 та юк автомобили экспорт қилинди.

Автомобиллар сотуви тизимида АКТ

2019 йилда Kupicar.uz автомобиллар сотуви электрон платформаси ишга тушди, у туфайли автомобиллар хариди янада соддалашди.

Харидорларга қулай бўлиши учун, корхона дилерлари томонидан сайёр консультант бепул хизмати тақдим этилади, у шартномани мижоз учун қулай бўлган исталган жойга етказади ва, зарур бўлса, мижозга, тўловни амалга ошириш учун банкка боришида ҳамкорлик қилади.

Шунингдек, Kupicar.uz платформасида автосалондан тест-драйв ўтказиш учун буюртма топшириш имконияти мавжуд, у автомобиль маркасини тўғри танлаганлигига ишонч ҳосил қилишга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, автомобиллар сотувининг бундай электрон тизими 2018 йил августида ҳам жорий этилганди. Тизим Uzavtosavdo.Uz сайти ва мобиль илова кўринишида тақдим этилган бўлиб, улар ташқи аралашувнинг олдини олиш имконини беради, шаффофликни, мижоз учун исталган тўлов туриан фойдаланиш ва мижозга автомобиль тақдим этиш навбатини очиқ аниқлаш имконини таъминлайди.

Чегирмалар ва муддатли тўлов дастурлари

Истеъмолчиларни қўллаб-қувватлаш ва маҳсулот сотувини рағбатлантириш мақсадларида, жорий йилнинг I чорагида “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан қатор акциялар ва чегирмалар ташкил этилди.

Жумладан, “Ўзагросуғурта” АЖ билан ҳамкорликда енгил автомобилларни муддатли тўлов асосида – Chevrolet Lacetti автомобилини фоизсиз 1 йил муддатга ва Chevrolet Malibu ҳамда Tracker автомобилларини 2 йил муддатга харид қилиш дастурлари ишлаб чиқилди.

Байрам чегирмаларини тақдим этиш анъана тусига кирди. Чунончи, Malibu ва Tracker автомобилларини сотиб олишни истовчи харидорлар учун 3 фоизлик байрам чегирмалари тақдим этилди. Акция жорий йил 19 мартдан 31 мартгача амалда бўлди.
енгил автомобиллардан ташқари, оғир техника харидорлари учун ҳам қулай шароитлар яратилди. Акция жорий йил бошидан 21 мартгача давом этди, унинг шартларига кўра, “Ўзавтотрейлер” МЧЖдан КАМАЗ 5490 “Neo” энг янги тягачини сотиб олишда харидор совғага Chevrolet Cobalt автомобилини олиши ёки яримтиркама учун автомобиль қийматига тенг чегирмага эга бўлиши мумкин бўлди.

“JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК томонидан ҳам қатор чегирмали ва акцияли таклифлар амалга оширилди. Техникани пасайтирилган нархларда ёки кредитлар дастури асосида қулай шартларда сотиб олиш имконияти берилди.

“Ўзавтосаноат” АЖ автомобиллар харид қилишда тақдим этилаётган хизматларни такомиллаштириш устида ишларни давом эттиради ва бундай акцияларни мунтазам ўтказишга эътибор беради.

Ижтимоий инфратузилма

“SamAuto” МЧЖ “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга SAZ LE60 моделидаги, кондиционер тизимили 80 та автобусни тақдим этди, улар Тошкент йўналишлари бўйича тақсимланди.

Ушбу автобуслар йўловчилари учун катта афзаллик кондиционерлар мавжудлиги бўлди, аппарель – пандусга ўхшаш қурилманинг мавжудлиги эса салонга ногиронлар аравачасидаги йўловчи чиқа олишига имкон яратди. Махсус маҳкамлагич ногиронлар аравачасини автобуснинг тўпловчи майдончасига маҳкамлаш имконини беради.

Аввалроқ, 2018 йил охирларида “SamAuto” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасига 20 дона ўт ўчириш машинаси тақдим этилганди. Шу тариқа, бошқарманинг ўт ўчириш машиналар парки ISUZU NQR 71PL ва ISUZU FVR 23K базасидаги яна иккита модель билан бойиди.

Инновацион фаолият

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қошидаги “Turin Invest Engineering” компанияси томонидан Chevrolet Spark автомобили базасида электромобиль ишлаб чиқилди, у 150 км/с. тезликкача ҳаракатланиши ва битта зарядланишда 80-100 километр юриши мумкин.

Шунингдек, ушбу компания томонидан мамлакатнинг кинотеатрлари бўлмаган узоқ туманларида кино кўрсатиш учун мўлжалланган ихтисослаштирилган автомобиль  ишлаб чиқилди.

Кўчма кинотеатр кинопроектор, овоз кучайтиргичлар, аккумулятор батареялари, ноутбук/DVD проигриватель ва видеоматериалларни автоном режимда трансляция қилиш учун зарур бошқа жиҳозлар билан жиҳозланган.

Қайд этиш ўринлики, бугунги кунда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида робототехника асосларини босқичма-босқич ўрганиш ва келгусида иқтисодиёт тармоқларида роботлашган технологияларни жорий этишга қаратилган стратегия ишлаб чиқилган.

Янги йўналишлар

27 февралда Наманган вилоятининг Норин шаҳрида “Norin Moto Bike” МЧЖ велосипедлар ишлаб чиқаришни бошлади. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишув “Ўзавтосаноат” АЖ ва “Lifan Group Co.Ltd” компанияси ўртасиа имзоланди, бу компания ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун бутловчи қисмлар етказиб берувчиси бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил августда Президент Шавкат Мирзиёев велосипедлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, велойўлакчалар сонини ошириш ва велосайрларни оммалаштириш заруриятини қайд этганди, бу эса мазкур ишлаб чиқаришни ташкил этишга туртки бўлди.

Ишлаб чиқаришнинг дастлабки ҳажми йилига 150 мингтани ташкил қилади ва босқичма-босқич ошириб борилади.

10 апрелда “Norin Moto Bike” заводи базасида скутер, мотоцикл ва трицикллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Қайд этиш ўринлики, “Norin Moto Bike” заводи ходимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан олдин Хитойда тажриба ошириб қайтдилар. Янги завод 150 нафар маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш ва келгусида иш ўринларини 500 тага етказиш иконини берди.

“Ўзавтосаноат” АЖ маҳсулотларини сотиш шохобчаларига тўхталганда, айтиш мумкинки, харидорларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида “Nurafshon Avtocentr” мультибренд атвосалони филиали очилди. Ушбу сотувлар шохобчасида маҳаллий автосаноат корхоналари – “GM Uzbekistan”, “SamAvto”, “JV MAN Auto – Uzbekistan” ва “UzAuto” маҳсулотларини харид қилиш учун контракт расмийлаштириш мумкин.

Шунингдек, GM Uzbekistan автомобилларини сотиш шохобчаси Тошкентда машҳур Samarkand Darvoza савдо марказида ҳам очилди. Савдо-кўнгилочар мажмуанинг 2- қаватидаги заводнинг дилерлик тармоғи вакилларида автомобилларни сотиб олишга шартномаларни тузиш мумкин, у ерда яна сотувда мавжуд атвомобиллар ҳам тақдим этилган. 

НҲҲлардаги ўзгаришлар

2019 йил 8 апрелда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 1390-3 сонли “Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида”ги буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувининг 2004 йил 26 июлдаги 1390-сонли “Акцизга тортиладиган товарлар айрим турларини ишлаб чиқариш ва сотиш ҳисобини юритиш тизими тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарори амал қилиши тўхтатилди.

Аввалда, ушбу норматив ҳужжатга мувофиқ, ишлаб чиқарувчи корхона билан дилерлик келишуви имзолаган расмий дилерлар фақат тўловни амалга оширган юридик ёки жисмоний шахс номигагина маҳаллий енгил автомобилни харид қилиш маълумотнома-ҳисобини расмийлаштиришлари мумкин эди. Бундан ташқари, дилер мижозлар билан ҳисоб-китобларни фақат тижорат банклар муассасалари, жумладан хизмат кўрсатувчи банклар томонидан расмий дилерлар автосалонларида очилган мини-банклар амалга оширишга мажбур бўларди.

Ҳозирда тўлов борасидаги барча чекловлар олиб ташланди, шунда бўлса-да, савдода ўзаро ҳисоб-китобнинг умумий тартибига ўтиш режалаштирилмаяпти. Бу факт тўловда шартноманинг рақами ва бошқа тафсилотларини кўрсатиш билан боғлиқ, у техник жиҳатдан фақат тижорат банклари филиалларидагина мумкин бўлади.

Boshqa yangiliklar

tepaga