logo
Orqaga qaytish

"Ўзавтосаноат" АЖ тармоқлараро кооперацион форум ўтказади

05.11.2019

“Ўзавтосаноат” АЖ барча манфаатдор томонларни 2019 йил 14 ноябрда “Ўзавтосаноат” АЖда бўлиб ўтадиган тармоқлараро кооперацион форумда қатнашишга таклиф қилади.

Форумнинг асосий вазифалари – импортни қисқартириш, автомобиль саноатида маҳаллий базавий хом ашёдан ва базавий материаллардан фойдаланишни ўзлаштириш ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот маҳаллийлашуви даражасини оширишдан иборат. Форум доирасида иштирокчиларга “Ўзавтосаноат” АЖ корхоналарининг ишлаб чиқариш имтиёзлари намойиш этилади ва бошқа тармоқлар билан кооперацион ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгиланади. Жумладан:

- корхоналардан ХИТ харид қилиш; 

- корхоналар учун компонентлар етказиб бериш;

- корхоналар улушларини сотиб олиш.

Форум иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун 2019 йил 12 ноябрга қадар (шу кун ҳам ҳисобга олинади) forum.uzavtosanoat.uzдаги махсус шаклни тўлдириш зарур.

***

“Ўзавтосаноат” АЖ – Ўзбекистоннинг йирик давлат холдинг компанияси бўлиб, автомобиль саноатидаги автомобиль ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи 50 дан зиёд корхоналарни бирлаштиради. У Марказий Осиёдаги энг йирик ва МДҲдаги йириклиги бўйича иккинчи автомобиль ишлаб чиқарувчи бўлиб, йиллик айланмаси 3,5 миллиард доллардан ортади.

Қайд этиш ўринлики, бугунги кунда “Ўзавтосаноат” АЖ General Motors (енгил автомобиллар), MAN Truck & Bus (оғир юк машиналари ва автобуслар) ва Isuzu (ўртача юк машиналари ва автобуслар) каби бир неча дунёга машҳур конгломератлар билан ҳамкорлик қилади.

Boshqa yangiliklar

tepaga