logo
Orqaga qaytish

“ЎЗАВТОСАНОАТ” АЖНИНГ ДИЛЕР ТАШКИЛОТЛАРИ (АВТОСАЛОНЛАР) УСТАВ ФОНДИДАГИ УЛУШЛАРИ СОТИЛМОҚДА

15.08.2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 июлдаги ПҚ-4397-сонли “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзавтосаноат” АЖ тизимидаги дилер ташкилотлари улушларини сотиш ишлари давом эттирилмоқда.

Ҳозирда, 27 та дилерлик ташкилотлари устав фондидаги улушлар аукцион савдоларига чиқарилган. Мазкур ташкилотларнинг ҳар бири янги автомобилларни ва эҳтиёт қисмларни сотиш ҳамда автосервис хизматларини кўрсатиш бўйича юқори даромадли тайёр бизнес ҳисобланади.

Аукцион савдоларида иштирок этиш учун, автомобилларни сотиш ва уларга сотувдан сўнг хизмат кўрсатишнинг шаффоф тизимига сармоя киритиш мақсадида бўлган инвесторлар (юридик ва жисмоний шахслар) таклиф этилади

Аукцион савдоларининг ташкилотчиси – «Respublika mulk markazi» МЧЖ ҳисобланади.

Савдода иштирок этиш учун дилерлик ташкилоти устав фондидаги улушнинг бошланғич қийматининг 5 фоизини тўлаш лозим бўлади. Савдода фақатгина битта талабгор иштирок этган ҳолда ҳам, аукцион бўлиб ўтган деб эътироф этилади.

Қуйида, улушлари савдога чиқарилган дилерлик ташкилотлари ва уларнинг бошланғич нарҳлари билан танишишингиз мумкин.

Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

  • Аукцион савдолари ташкилотчиси «Respublika mulk markazi» МЧЖ, тел.: 90-977-82-55;
  • Сотилаётган улушларнинг мулкдори - «Avtosanoat Invest», тел.: 71-232-34-55, 71-207-34-56.

Дилерлик ташкилотининг номи ва сотилаётган улуш миқдори  

Бошланғич нарҳи

1

«TOSHVILOYAT AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 51,62% улуш. Ташкилот манзили: Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Янги Чиноз қўрғони.

7 млрд. сўм

2

ООО «BUXORO AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги  34,51% улуш.

Манзил: Бухоро шаҳри, Ғиждувон кўчаси, 69.

7 млрд. сўм

3

«AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 32,16% улуш.

Манзил:  Тошкент, Бунедкор шоҳ кўчаси, 118.

24 млрд. сўм

4

«QQAVTOTEXXIZMET» МЧЖ устав фондидаги 58,07% улуш.

Манзил: Нукус шаҳри, Жанубий промзона, Нукус-Тўрткўл, 1.

10 млрд. сўм

5

«QASHQADARYO AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 43,05% улуш. Манзил: Қарши шаҳри, Бишкент шоссеси 2 км, 10-уй.

22 млрд. сўм

6

"SAMARQAND AVTOTEXXIZMAT" МЧЖ устав фондидаги 51 % улуш.

Манзил: Самарқанд ш., Спитамен-шоҳ кўчаси,157.

11 млрд. сўм

7

«AVTOTEXXIZMAT-F» МЧЖ устав фондидаги 51,96% улуш.

Манзил: Фарғона ш., Аэропорт кўчаси, 78.

13 млрд. сўм

8

«XORAZM AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 51,14% улуш.

Манзил: Урганч ш., Саноат кўчаси 24.

17 млрд. сўм

9

«G'IJDUVON AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 51,24% улуш.

Манзил: Гиждувон ш., Абдулла Қаҳҳор, 1.

6 млрд. сўм

10

«QO’QON AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 51% улуш.

Манзил: Қўқон ш., Фурқат кўчаси, 75А.

5 млрд. сўм

11

«CHUST AVTOTEXXIZMAT-N» МЧЖ устав фондидаги 50% улуш.

Манзил:  Чуст ш., Тошкент кўчаси, 3.

7 млрд. сўм

12

«ASAKA AVTOSAVDO» МЧЖ устав фондидаги 51% улуш.

Манзил:  Асака ш., Навоий кўчаси, 8.

3 млрд. сўм

13

«BEKOBOD AVTOSAVDO» МЧЖ устав фондидаги 51% улуш.

Манзил: Тошкент вилояти, Бекабод ш., Ғалаба кўчаси.

3 млрд. сўм

14

«QO'QON-AVTOSAVDO» МЧЖ устав фондидаги 51% улуш.

Манзил: Фарғона вилояти, Қўқон ш., Навоий кўчаси, 90.

4 млрд. сўм

15

«NAMANGAN AVTOSAVDO» МЧЖ устав фондидаги 51% улуш.

Манзил: Наманган ш., Ислом Каримов кўчаси, 1.

4 млрд. сўм

16

«NUKUS AVTOSAVDO» МЧЖ устав фондидаги 51% улуш.

Манзил: Нукус ш., Беруний кўчаси.

4 млрд. сўм

17

«TOSHKENT AVTOSAVDO» МЧЖ устав фондидаги 51% улуш.

Манзил: Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, Мевазор МФЙ

5 млрд. сўм

18

«UCHTEPA AVTOSAVDO» МЧЖ устав фондидаги 40% улуш.

Манзил: Тошкент, Чилонзар-31, Гулистон кўчаси, 8 "в".

3 млрд. сўм

19

«FARGONA-AVTOSAVDO» МЧЖ устав фондидаги 51% улуш.

Манзил: Фарғана кўчаси, К.Додхох кўчаси, 9.

4 млрд. сўм

20

«XORAZM-AVTOSAVDO» МЧЖ устав фондидаги 50% улуш.

Манзил: Урганч, Аз-Замахшарий кўчаси, 57.

5 млрд. сўм

21

«ANDIJON AVTOSAVDOSERVIS» МЧЖ устав фондидаги 20% улуш.

Манзил: Андижон ш., Қўшариқ кўчаси 5А.

2 млрд. сўм

22

«BUXORO AVTOSAVDO» МЧЖ устав фондидаги 20% улуш.

Манзил: Бухоро ш. Намозгох кўчаси.

1,5 млрд. сўм

23

«FERGANA MOTORS» МЧЖ устав фондидаги 50% улуш.

Манзил: Ферғона, А. Фарғоний кўчаси, 143.

5 млрд. сўм

24

«TOSHKENT MOTORS AVTOSAVDO» МЧЖ устав фондидаги 10% улуш.

Манзил: Тошкент, Бектемир тумани,Тўёна кўчаси, 12.

1,5 млрд. сўм

25

«JIZZAX MOTORS» МЧЖ устав фондидаги 50% улуш.

Манзил: Жиззаҳ ш.  Зилол маҳалласи, Мустақиллик кўчаси.

4 млрд. сўм

26

«TOSHKENT AVTOMARKAZ» МЧЖ устав фондидаги 50% улуш.

Манзил: Тошкент, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 27.

4 млрд. сўм

27

«SITORA AVTO SAVDO» МЧЖ устав фондидаги 40% улуш.

Манзил: Бухоро, Мохи Хоса кўчаси, 22.

4 млрд. сўм

 

Boshqa yangiliklar

tepaga